UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0

27 май 08:03
Янгиликлар

Шахмат

Қосимжонов 15 ёшли гроссмейстеримизни енга олмади, пешқадамлик қўшниларимизга ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахтимиздаги халқаро шахмат академиясида ўтказилаётган Жаҳон кубоги учун Марказий Осиё саралаш мусобақаси ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Кеча куннинг иккинчи ярмида мусобақанинг олтинчи  тур учрашувлари ўтказилди. Турнирда биринчи рақам остида сараланган Рустам Қосимжонов ушбу турда оқ доналарда ҳаракат қилди. 17-жаҳон чемпиони 15 ёшли халқаро гроссмейтеримиз Нодирбек Абдусатторов билан дурангга имзо чекди. 

Қосимжоновнинг очко йўқотишидан қозоғистонлик гроссмейстер Ринат Жумабоев унумли фойдаланиб қолди. Жумабоев қора доналарда ўйнашига қарамай, ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидовни мағлуб этди ва 4,5 очко билан якка пешқадамга айланиб олди. 

Бу турда ёш шахматчимиз Ортиқ Ниғматов қозоғистонлик халқаро гроссмейстер Ануар Исмагамбетов билан дуранг қайд этди. Халқаро гроссмейстеримиз Жаҳонгир Воҳидов эса қора доналарда ўйнаб, қозоғистонлик халқаро гроссмейстер Нурлан Ибраевни таслим этди.

Ёш гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров тажрибали гроссмейтеримиз Марат Жумаевга ютқазиб қўйди. Бугун 7-турда пешқадам Ринат Жумабоев ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоевни синовдан ўтказади. Рустам Қосимжонов қора доналарда Ануар Исмагамбетов билан ҳисоб-китоб қилади. Нодирбек Абдусатторов қозоғистонлик гроссмейстер Пётр Костенкога қарши баҳс олиб боради. 

Бугунги партиялар олдидан Ринат Жумабоев 4,5 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Пётр Костенко, Рустам Қосимжонов, Ортиқ Ниғматов, Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев ва Ануар Исмагамбетов ҳисобида 4 тадан очко бор. 

Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг