UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

19 янв 19:59
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Қозоғистон Пекиндаги Олимпиадага нечта лицензия қўлга киритди?

Теглар :  Пекин-2008
Пекин-2022 қишки Олимпиадаси бошланишига оз фурсат қолди.

Шундай экан, бирин-кетин Олимпия ўйинларига қайси мамлакат нечта лицензия қўлга киритгани маълум бўлмоқда. 

17 январь куни барча саралаш ва рейтинг мусобақалари якунланди ва Пекин Олимпиадаси учун лицензияларнинг аксарияти тақсимланди. Қозоғистон спортчилари 8 та спорт тури бўйича 82 та лицензияни қўлга киритишди, деб хабар берди Olympic.kz.

Қозоғистон терма жамоаси чанғи спортида 30 та, фристайлда 9 та (могул йўналишида 5 та, акробатика бўйича 4 та лицензия) лицензия қўлга киритди. Улар конькида югуриш спорт турида 12 та, биатлонда ҳам шунча лицензияга эга. Яна 9 та лицензия шорт-трек бўйича қўлга киритилган. Қўшниларимиз тоғ чанғиси ва трамплиндан сакраш бўйича 4 тадан лицензияга эга чиқишди, шунингдек, чанғи спортида ҳам иккита лицензия бор.

Олимпия терма жамоасининг таркибидан ҳозирча 32 нафар спортчи ўрин олган. Бу якуний маълумот эмас. Қозоғистон МОҚ биатлон, чанғи пойгаси, фристайлнинг могул ва акробатика турлари бўйича халқаро федерациялардан лицензияларни қайта тақсимлаш натижаларини кутмоқда. Олимпиада иштирокчиларининг тўлиқ рўйхати 20 январдан кейин оммага эълон қилинади.

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари 4 февраль куни бошланади. Ушбу Олимпиадада 109 та медаллар жамланмаси ўйналади.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиздан Қишки Олимпия ўйинларида 1 нафар спортчи иштирок этади. Комил Тўхтаев тоғ чанғиси спорт турида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг