UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16ОЧЛда қатнашадиган "Андижон" икки легионерни ўз сафига қўшиб олмоқчи 0 18:55Рамазон Темиров октагонга чиқадиган UFC турнирининг марказий жанги маълум бўлди 0 18:32"Tashkent Select" узоқ танаффусдан кейин яна ғалаба қозонди 0 18:10Промоутер Фьюрининг фаолиятини якунлаши эҳтимоли ҳақида гапирди 0 17:48Аббос Файзуллаев: "Уйғонганимда бутун вужудим оғриган пайтларим бўлди" 0 17:24Дана Уайт ваъда қилган 2025 йилдаги ақлдан оздирадиган мегажанг қайси спортчилар ўртасида кечиши маълум бўлди 0 17:01Владимир Путин МДҲ давлатларини БРИКС ўйинларида қатнашишга чорлади 0 16:39Юлдузли кард йиғилмоқда. Суҳроббек Атажанов ҳам Тошкентда жанг қилади (ПОСТЕР) 0 16:16"Пахтакор"нинг Туркиядаги ўқув-йиғин машғулотлари давомидаги рақиблари маълум 0 15:54Собиқ жаҳон чемпиони: "Баҳодир Жалолов Усикни ҳам мағлуб эта олади, фақат..." 0 15:32"UFC Макгрегорнинг кетишига йўл қўймайди" - Эдди Альварес 0 15:10WBC рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:48Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди 0 14:24Отабек Холматов собиқ Жаҳон чемпиони билан реванш жангини ўтказмоқчи 0 14:01"100 минг доллардан арзонга уйимдан чиқмайман" - Жон Жонс 0

17 янв 14:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қозоғистондаги сиёсий вазият энди спортга кўчди. Олимпиада чемпиони Президентга вазирни алмаштиришни сўраб мурожаат қилди

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Осиё ўйинлари совриндори, Осиё чемпиони, собиқ юртдошимиз Бахит Серсекбаев Қозоғистон Президентига мурожаат қилди.

2008 йилги Олимпиада чемпиони Бахит Сарсекбаев Инстаграмда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаевга маҳаллий спортдаги жиддий муаммони ҳал этишни сўраб мурожаат қилди.

«Аrt.sport деган яхши давлат дастури бор. Бу миллионлаб қозоғистонлик болаларга давлат томонидан молиявий кўмак билан барча спорт турлари бўйича таниқли мураббийлар, жумладан чемпионлар билан бепул машғулотлар ўтказиш имкониятини беради. Давлат ўз фарзандларини қўллаб-қувватлашга ва бўлажак чемпионларни етиштиришга манфаатдор ва тайёр. Мен бундай имкониятдан хурсанд бўлиб, 5 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар учун бокс залини очишга қарор қилдим, уни жиҳозладим, болаларга бокс бўйича машғулот ўтиш учун мураббийларни барча ҳаражатлар давлат томонидан тўланишини ваъда қилиб ишга олдим.

Аммо кеча менга Олмаота спорт бошқармасидан мамлакатдаги сўнгги воқеалар туфайли молиялаштириш тўхтатилгани ва дастур ишламаслиги ҳақида хабар беришди. Спорт ва болаларнинг бунга нима алоқаси бор, деган саволимга спорт бошқармаси ходими «Сиз Олмаотада нима бўлганини биласизми?» деган савол билан жавоб берди. Бундан нега яна спорт азият чекмоқда ???

Спортдан пулни тежаб, шаҳарни тиклашга қарор қилдингизми? Агар менга ўз билимимни, техникам ва тажрибамни ёш авлод билан бўлишишга имкон бермасангиз, унда кимга бу имкониятни беряпсиз, кимни молиялаштиряпсиз?

Спорт маданият билан бирлашгани сабабли, спорт ўгай онанинг севилмаган ўгай фарзандига айланди, энг кам эътибор спортга қаратилади ва биз олган нарсамизни оламиз. Пианиночи ва бастакор спортни бошқарар экан, спорт фақат ва фақат тубсизликка тушиб бораверади, Қозоғистон мустақиллик йилларидан буён илк бор Олимпиададан шарманда бўлиб қайтди.

Баъзи тушунарсиз «маданий» тадбирлар ва отарчилар учун бюджетда ҳар доим пул бор, лекин спорт учун йўқ. Бир неча йиллардан буён олигархлар спортни ўзларига «яйлов» қилиб олишди, МОҚ ва Бокс федерацияси раҳбариятида спортдан йироқ, миллий спортнинг келажаги, спортчилар ҳаёти ва эҳтиёжлари ҳақида қайғурмайдиган одамлар бор. 

(Тимур Кулибаев - Қозоғистон Миллий Олимпия Қўмитаси президенти)

Миллий қаҳрамонлар, Олимпиада чемпионлари ишдан четда қолиб кетишди, улар ватанига керак эмас эди. Гарчи улар ҳали ҳам мамлакатга хизмат қилишлари, ёш спортчиларни янги рекордлар сари рағбатлантиришлари мумкин бўлсада… Бизнинг энг яхши спортчи ва мураббийларимиз эса чет элда иш қидиришга, бошқа давлатларга хизмат қилишга, хориж чемпионларини етиштиришга мажбур. Бу Ўзбекистоннинг ўтган йили Токио-2020 Олимпиадасидаги натижаларига мисолдир.

(Эржас Болтаев - oғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи)

(Ўзбекистон оғир атлетика терма жамоаси)

Оғир атлетика бўйича машҳур мураббийимиз Ўзбекистонга йўл олди, унинг ўзбекистонлик шогирди ўз юртига олтин медаль олиб келди, мураббийимизга раҳмат. Ва бундай мисоллар жуда кўп. Спортчиларимиз тиланчилик қилишяпти, нон учун чет давлатларга кетишга мажбур. Чемпионлар ва хизмат кўрсатган спорт усталарига умрбод тўланадиган тўлов жуда кам, тахминан 70 минг тенге ва уни олиш учун сиз бюрократия дўзахининг ети дарвозасидан ўтишингиз керак. Қўшни мамлакатларда эса бу тўлов бир неча баравар юқори. Жаноб Президент Токаев, шу муаммога эътиборингизни қаратишингизни сўрайман, спорт ва маданиятни бир-биридан ажратишингизни, спорт оламига бефарқ одамни спорт бошига қўймаслигингизни сўрайман! Жаноб вазир Абаев, сизни бу лавозимда ҳали танимайман, натижани бизга кўрсатасиз деган умиддаман.

(Даурен Абаев - Маданият ва спорт вазири)

Мен Қозоғистон спортини қўллаб-қувватлайман, Олимпиада чемпиони Бахит Сарсекбаев, сизга мурожаат қиламан! Спортга эътибор беринг, шунда Қозоғистон байроғи бутун дунёда бир неча бор ҳилпирайди! Мустақил юртимнинг ўғил-қизлари эса олдимизга бор олтин медаллар билан қайтишади!» , - деб ёзди Сарсекбаев Инстаграмдаги саҳифасида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг