UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

31 окт 17:25
Янгиликлар

Футбол

"Маракана" стадиони сотувга қўйилди

Теглар :  Маракана
"RMC Sport" хабарига кўра, Рио-де-Жанейро расмийлари "Маракана" футбол стадионини сотувга қўйишга қарор қилди.

Рио штати ассамблеяси 62 та давлат мулкини сотишга рухсат берувчи лойиҳани маъқуллади, улар қаторига муҳташам стадион ҳам киради. Шаҳар қонун чиқарувчи органи стадионни таъмирлаш харажатларидан қочиш ва ҳозирда 1,89 миллиард еврога баҳоланаётган минтақанинг қарзининг бир қисмини тўлаш учун ушбу чорани кўрди.

"Маракана" стадиони 1950 йилги Жаҳон чемпионати учун қурилган ва ўша пайтда дунёдаги энг катта стадион эди. Бразилия финалга Уругвайга 1:2 ҳисобида ютқазган. Расмий маълумотларга кўра, 173 850 та чипта сотилган, бу футбол тарихида ҳалигача томошабинлар сони бўйича рекорд бўлиб қолмоқда.

"Маракана" "Фламенго" ва "Флуминенсе" жамоаларининг уй стадиони бўлиб, шунингдек, Бразилия терма жамоаси ҳам вақти-вақти билан у ерда ўйинлар ўтказади. Ушбу аренада 2014 йилги Германия ва Аргентина ўртасидаги Жаҳон чемпионати финали бўлиб ўтган (қўшим берилган дақиқада 1:0).

Кейинчалик, таъмирлаш ишлари давомида "Маракана"нинг сиғими камайтирилди. 2025 йилга келиб, стадион 78 000 дан ортиқ томошабинни сиғдира олади. У Жанубий Америкадаги "Ацтека" (Мексика, Мехико шаҳри) ва "Монументаль" (Перу, Лима) стадионларидан кейин энг йирик стадионлардан бири.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг