UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Волейбол: Самарқандда Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтмоқда 0 20:50ОФК 6 та муҳим баҳсни келтирди, улар орасида Ўзбекистон - Саудия Арабистони ҳам бор 0 20:29Токио-2020 совриндорларига бериладиган гуллар тақдимоти ўтказилди 0 20:08Адесанья яна бир бор Жон Жонсни октагонга чорлади 0 19:47Перу Гран-присида 8 та медаль қўлга киритган оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди 0 19:26Расман: "Эл Класико"нинг аниқ вақти маълум бўлди 0 19:05Хабиб Путин ҳақида: У менга жуда чарчагандек туюлди 0 18:44Тарихий натижа: замонавий бешкурашчиларимиз Олимпия ўйинларига яна бир лицензия қўлга киритишди 0 18:22Ўзбекистонлик мураббий Япониядаги нуфузли семинарда иштирок этяпти ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:01Эрве Ренар: "Об-ҳаво бизга муаммо туғдириши мумкин, аммо..." 0 17:40Собиқ UFC чемпиони “Bellator”​ президентига илтимос билан мурожаат қилди 0 17:19Шаҳрам Ғиёсов ва Шоҳжаҳон Эргашев янгиланган WBC рейтингида нечанчи ўринда? 0 16:58Осиё чемпионати. Ситора Турдибекова таиландлик рақибасига қарши рингга чиқди 0 16:37Вадим Абрамов: "Камчиликлар ҳақида ҳозир гапирмоқчи эмасман" (матбуот анжумани) 0 16:16Осиё чемпионати. Навбаҳор қозоғистонлик рақибасини мағлуб этди. Бронза нақд! 0

19 авг 14:51
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги рақиби Луис Коллазо ҳақида нималарни билишимиз керак?

Аввалроқ профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров навбатдаги жангини 18 октябрь куни АҚШда Луис Коллазога қарши ўтказишини маълум қилгандик.

Луис Коллазо ўрта вазн боксчилар орасида анча кучли ҳамда машҳур боксчи ҳисобланади. Шу боисдан, бугун Кудраттилонинг рақиби ҳақида қизиқарли маълумотлар беришга ҳаракат қиламиз.Луис Коллазо 1981 йил 22 апрель куни Пуэрто- Рикода туғилади, лекин бўлажак боксчининг ёшлиги асосан Бруклин шаҳрида ўтган. Луис профессионал боксга 2000 йилда кириб келади. Коллазо профидаги дебют жангини 2000 йилнинг 17 май санасида америкалик Ҳосе Малдонадога қарши ўтказади. Жангнинг биринчи раундидаёқ Луис рақибини нокаут қилишга эришган. Шу тариқа, Луис профессионал боксга кириб келган. 



Коллазо профессионал боксдаги дастлабки мағлубиятини 14-жангига келиб қабул қилади. Ўшанда у колумбиялик Эдвин Касцианига 10 раундлик жангнинг учинчи раундида мағлуб бўлади. Қудратиллонинг бўлажак рақиби дастлабки чемпионлик камарига 2005 йили эга бўлади. Ўшанда у Хосе Антонио Риверага қарши WBA Regular камари учун рингга кўтарилади. Жангда бироз устунликка эга бўлган Луис очколар ҳисобида рақибини таслим қилади.


Аммо Луис камарини бор-йўғи бир марта ҳимоя қилишга эришади. Иккинчи ҳимоя жангида собиқ жаҳон чемпиони Рикки Хаттонга қарши ўтказади. Кучли рақибга қарши 12 раунд туришга эришган Луис ҳакамларнинг қарори билан камарини бой бериб қўяди. Шундан сўнг, украиналик Артур Атазханов устидан ғалаба эришган Луис WBC International камари учун яна бир кучли боксчи Шейн Мослига қарши рингга кўтарилади, лекин Луис бу рақибига ҳам очколар ҳисобида таслим бўлган. Шейндан учралган мағлубиятидан сўнг иккита жангда ғалаба қозониб, яна бир бор камар учун рингга кўтарилиш имконини қўлга киритади. Бу галги рақиб Андре Берто эди. Жанг ғолиби WBC камарига эга чиқиши лозим эди. Лекин, афсуски Коллазо яна бир бор камарга эга бўлиш имконидан маҳрум бўлади.


Коллазо бошқа боксчилардан фарқли равишда таслим бўлишни истамайди, мағлубиятларга қарамасдан яна янги чақирувларни қабул қилишга доим тайёр боксчилардан ҳисобланади. Шу сабабли, 2013 йилнинг 2 сентябрь куни вакант бўлиб турган WBA International камари учун Алан Санчесга қарши рингга кўтарилади. 10 раундга мўлжалланган жангда ниҳоят Луис рақибини таслим этишга эришади ҳамда чемпионлик камарига эга бўлади. Луис чемпионлик камарини яна бир кучли ҳамда машҳур боксчи Амир Ханга бой бериб қўяди. Амир Хандан сўнг яна бир мағлубиятини Кит Турмандан қабул қилиб олади. Умуман олганда, Луис Коллазо профессионал боксда жами 46 бор рингга кўтарилган, уларнинг 39 тасида ғалаба қозонган, фақатгина еттита баҳсда мағлубият аламини тортиб кўрган. Лекин, уни мағлуб этган боксчиларнинг барчаси ҳақиқий кучли ҳамда чемпионлар ҳисобланишади. Қудратилло ушбу жангни ўз фойдасига ҳал қилиб олганидан сўнг Эррол Спенс ҳамда Шон Портер ўртасидаги жанг ғолиби билан иккита камар учун рингга кўтарилиши мумкин бўлади.

Қайд этиш лозимки, Абдуқаҳҳоров айни пайтда Боб Арумга тегишли бўлган "Top Rank" компанияси билан учта жангга шартнома имзолаган. Келишув доирасида дастлабки жанг япониялик Кейта Обарага қарши ташкил этилди. Ушбу жангда боксчимиз очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди. Иккинчи жанг эса Луис Коллазога қарши ташкил этилади. Ва ниҳоят учинчи жанг эса катта эҳтимол билан чемпионлик учун ташкил этилади. Бунгача малайзиялик промоутерлар билан бирга ишлаган Қудратилло керакли вақтда, керакли промоутер билан шартнома имзолади дейишимиз мумкин.

18 октябрда кучли рақибига қарши бўладиган жангда омад ҳамда зафар тилаб қоламиз.

Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

   
19 авг 16:44:12
Dilshot Solihov
Juda katta tajribaga ega Qudratilani xaqiqi snov kutvoti.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг