UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

12 июн 15:54
Янгиликлар

Футбол

Радамель Фалькао: "Энг муҳим ўйин Ўзбекистондан бошланади"

Радамель Фалькао Колумбия терма жамоасининг ЖЧ-2026`даги дебюти олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Америка Кубогида ажойиб ўйин кўрсатиб, финалгача етиб борганимиздан сўнг, Колумбия терма жамоаси кейинчалик барчамиз кутган барқарорликни намойиш эта олмади. Жамоа бу ўйинини мустаҳкамлаб, саралаш босқичини анча хотиржам ўтказади деб ўйлагандик. Аммо саралашдаги воқеалар ривожи кутилганидек бўлмади ва жамоа учинчи ўрин билан йўлланмани қўлга киритди. Терма жамоанинг ўйинидан қониқмаганлар жуда кўп ва буни тушунса бўлади, чунки мундиал бошланишидан олдинги кунларда футболчилар ўзларини ортиқча хавфга қўйишни исташмайди. Кўнгилдагидек етиб кела олишмагандир, лекин бу муаммо эмас.

Муаммо биринчи ўйинда бошланади, футболчилар руҳий ва жисмоний жиҳатдан тайёр бўлишлари керак. Ортда қолган ишлар ортда қолди. Ҳатто энг идеал ҳолатда етиб келинганда ҳам, бунинг Жаҳон чемпионатига ҳеч қандай таъсири бўлмасди, энг муҳими – Ўзбекистон билан ўйиндан бошланади. Жамоада жуда яхши футболчилар йиғилган, фақат улар худди 2024 йилги Америка Кубогидагидек ўз ўйинини топиб олиши керак", деди 40 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Радамель Фалькао Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади (36 гол). Бироқ у терма жамоадаги фаолиятини якунлаган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг