UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0 12:12"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 11:30Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга IBA Nomad 16 турнири бўлиб ўтади (Тўлиқ кард) 0 10:44Шоҳжаҳон Эргашев, Умар Кремлёв, "Сатурн" ва бошқалар. IBA Nomad турнири олдидан face-to-face ва вазн ўлчаш маросими ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:13Алишер Усмонов АПЛ жамоасини сотиб олмоқчи — talkSPORT 0 09:42Сузувчи Илья Сибирцев яна Ўзбекистон рекордини янгилади 0 09:18Жаҳон чемпионатининг илк кунида икки боксчимиз рингга чиқиб, ҳар иккиси ғалабага эришди 0 08:45Волкановски UFC ярим енгил вазн дивизионидаги энг хавфли жангчи кимлигини айтди 0 07:30СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони иттифоқ даврида келишилган ўйинлар қандай ташкил этилганини айтди 0 00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0

27 авг 10:09
Янгиликлар

Теннис

Rafa Nadal Open. Cултонов саралаш турнирининг финалига йўл олди

Испаниянинг Мальорка шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнирнинг саралаш баҳслари старт олди.

Мукофот жамғармаси 74,825 еврони ташкил этувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам ўз омадини синаб кўрмоқда. Rafa Nadal Open by Movistar турнири теннис афсонаси Рафаэль Надаль томонидан ташкил этилаётгани билан ҳам аҳамиятли ҳисобланади. 

Саралаш баҳсларида биринчи рақам остида таснифланган Султонов 1/2 финалда италиялик Фабрицио Андалорони 6/3, 6/1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Юртдошимиз 6 та эйс, 4 та брейк қайд этиб, 1 та қўшхатога йўл қўйди. Бу теннисчиларнинг ўзаро иккинчи учрашуви эди. Бир ҳафта аввал Португалиядаги турнирда ҳам Ҳумоюн италиялик рақибини таслим этганди.  

Таққослаш учун, Ҳумоюн Султонов ATP рейтингида 264, Андалоро 595-ўринни эгаллаб турибди. Бугун теннисчимиз асосий тўрга йўлланма берувчи саралашнинг финал учрашувида рейтингнинг 493-поғонасида бораётган франциялик Саша Геймар Вайенбургга қарши кортга чиқади. Бу учрашув бизнинг вақт билан соат 13:00да бошланади. Саша 1/2 финалда саралашнинг еттинчи ракеткаси, ҳиндистонлик Рамкумар Раманатханни 6/1, 6/4 ҳисобида енгди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг