UZ

Сўнгги янгиликлар

13:19"Кучли бўлиб қайтаман" – Муроджон Аҳмадалиев операция қилинди (ФОТО) 0 12:54Бугун ёшлар ўртасида Осиё чемпионати старт олади. Илк кун 10 нафар дзюдочимиз татамига чиқади 0 12:25UFC Fight Night 281 тарози натижалари, икки жангчи вазн қила олмади 0 11:58"Тарихдаги энг буюк воқеа". Инфантино ЖЧ-2026 финали олдидан Оқ уйга мурожаат қилди 0 11:33Olamsport.com сайти Шоҳжаҳон Эргашев машғулотида (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 11:06Дзюдочиларимиз 20 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Қозоғистон 9 та олтин медалга ортда қолдирилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:40Ислам Махачев иккинчи UFC камаридан кейин ҳаёти қандай ўзгарганини айтди 0 10:09"Уни хонага қамаб қўйиш керак!". Скалони ЖЧ-2026 финалида Аргентина Ямални қандай тўхтатиши ҳақидаги саволга ҳазил билан жавоб берди 0 09:47ИНТЕРВЬЮ. Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанглари нега бекор бўлмоқда? 0 09:12Баракалла! Осиё чемпионатида қатнашган 20 нафар дзюдочимизнинг бари шоҳсупага кўтарилди 0 08:46Нурсултон Рўзибоев мағлуб этган жангчига UFC чиқиш эшикларини кўрсатди 0 08:19Лео Месси илк бор Ямални чўмилтираётган афсонавий суратига изоҳ берди 0 07:54Богдан Гусков мухлисларга юзланди 0 07:18Сувга сакраш: Осиё чемпионатида 2 та бронза медалига эга чиқдик 0 19:02Иккита камарга эришган Ислам Махачев ҳозир нимадан мотивация олаётганини айтди 0

27 авг 15:52
Янгиликлар

Теннис

Rafa Nadal Open. Ҳумоюн Cултонов асосий тўрга йўл олди

Испаниянинг Мальорка шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнирнинг саралаш баҳслари якунига етмоқда.

Мукофот жамғармаси 74,825 еврони ташкил этувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам муваффақиятли одимлаяпти. Rafa Nadal Open by Movistar турнири теннис афсонаси Рафаэль Надаль томонидан ташкил этилаётгани билан ҳам аҳамиятли ҳисобланади. 

Саралаш баҳсларида биринчи рақам остида таснифланган Султонов 1/2 финалда италиялик Фабрицио Андалорони 6/3, 6/1 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Юртдошимиз бироз аввал якунланган саралашнинг финал учрашувида рейтингнинг 493-поғонасида бораётган франциялик Саша Геймар Вайенбургни 6/4, 6/4 ҳисобида таслим этди. 

Таққослаш учун, Ҳумоюн Султонов ATP рейтингида 264-ўринни эгаллаб турибди. Иккала теннисчи ҳам бугунги учрашувда 6 тадан эйс зарбасини амалга оширган. Ҳумоюн қўшхатога йўл қўймади. Сашада эса бу нохуш статистика 6 тани ташкил қилди.  Султоновнинг асосий тўр илк даврасидаги рақиби кейинроқ маълум бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг