UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

16 апр 17:18
Янгиликлар

Теннис

Раҳимова Руан турнирида дунёнинг 36-ракеткасига қарши уч сетлик баҳс ўтказди

Франциянинг Руан шаҳрида теннис бўйича WTA 250 тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 283,347 долларни ташкил этувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова ҳам ўз маҳоратини намойиш этаётганди. Вакиламиз 1/16 финалда саралаш баҳслари орқали асосий тўрга етиб келган америкалик Элвина Калиевани 6/3, 7/6(1) ҳисобида мағлубиятга учратган эди. 

Афсуски, Раҳимова 1/8 финалда дунёнинг 36-ракеткаси, АҚШ вакиласи Анн Лига уч сет натижасига кўра имкониятни бой бериб қўйди. Икки соату тўққиз дақиқа давом этган баҳсда турнирда бешинчи рақам остида таснифланган Ли 4/6, 6/2, 6/3 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.     

Таққослаш учун, Раҳимова WTA рейтингида 74, Калиева 137, Ли 36-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган бешинчи учрашуви бўлди. Камилла ўзаро ўйинларда фақат бир маротаба зафар қучган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг