UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45"Айнан шунинг учун ҳам буни қилдик". "Ғазалкент" ўзгача рангдаги машғулот либосларини намойиш этди (ФОТО) 0 18:26UFC 329 турнири промоушен тарихидаги рекордни янгилади 0 18:01Садио Мане Сенегал терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 17:30Разамбек Жамалов эртанги жанги олдидан Тбилисига етиб борди ва фотосессияда иштирок этди (ФОТО) 0 16:42Дана Уайт — Макгрегорнинг келажаги ҳақида: "Агар ютса бешта, ютқазса учта сценарий бор" 0 16:12Нурсултон Рўзибоев укасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Москва шаҳрига етиб борди + ВИДЕО 0 15:37Расман. Энцо Маресканинг штабида кимлар ишлаши маълум 0 15:01Конор Макгрегор: "Уч вазн тоифасида чемпион бўлишимга ишонаман" 0 14:30Холлоуэй Макгрегорни мағлуб этиб, йил охиригача учинчи жангни ўтказмоқчи 0 13:45Макгрегор навбатдаги рақиби ким бўлиши мумкинлигини айтди 0 13:16Килиан Мбаппе ЖЧда навбатдаги рекордини ўрнатди 0 12:40Шакур Стивенсон Zuffa Boxing билан шартнома имзолади 0 12:03"Шанба оқшомида Холлоуэй фаолиятини якунлайди" - Конор Макгрегор 0 11:28Фьюри, Жошуа, Макгрегор, Холлоуэй, Анкалаев, Рамазон Темиров. Июль ойида бокс ва ММА мухлисларини "ёндирадиган" жанглар кутмоқда 0 10:55"Айрим ўйинчилар тайёр эмас эди". Марокаш мураббийи — ЖЧ-2026`даги Франция билан ўйин ҳақида 0

22 июн 18:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Раҳматжон Рўзиохунов: “Олимпиадага шунчаки бормоқчи эмасмиз”

ХХХI ёзги Олимпия ўйинларига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Лицензияга эга бўлган барча спортчиларимиз шу кунларда бор эътиборларини тайёргарликка қаратишган.

Олимпия ўйинларида бокс бўйича илк бор аёллар ўртасида Ёдгорой Мирзаева тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт мусобақасида қатнашиш хуқуқини қўлга киритганидан хабарингиз бор. Раҳматжон Рўзиохунов бошчилигидаги “ихчам” жамоа йиғинни Чорвоқ спорт базасида олиб бормоқда. Биз ушбу йиғин юзасидан тажрибали мутахассис билан мулоқотда бўлдик. 

- 10 июндан тоғда машғулотга киришган эдик, - дея сўз бошлади мураббий. – Барчаси режа асосида кетяпти. Кунига икки маҳалдан машғулот ўтказяпмиз. Бу ерда асосан умумжисмоний тайёргарликка эътибор қаратганмиз. Режамиздан кучга ишлаш, жисмоний машқлар, 10 км югуриш, юқорига чопиш, кунора 500, 1000 метрга сузиш, сауна каби машғулотлар ўрин олган. Ёдгоройга спортчиларимиздан бири Турсуной Раҳимова ёрдам беряпти. Мураббийлардан Камолиддин Муталов, Дилмурод Ҳасанов, шифокоримиз Лола опа барчамиз бир жамоа бўлиб, йиғин ўтказяпмиз. Федерациямиз томонидан барча шароитлар аъло даражада яратиб берилган.

- Раҳматжон ака, нима учун эркаклар терма жамоаси билан бирга машғулот ўтказмаяпсизлар. Ҳамкорликда ишлаш фойдалироқ бўлмайдими?

- Биласиз, улар уч дақиқадан уч раунд жанг олиб боришади. Биз эса тўрт раунд икки дақиқадан ишлаймиз. Шу боис бизнинг тайёргарлик режамиз ўзгача тартибда тузилган. Юкламалар ҳам уларникидан тубдан фарқ қилади.

- Ёдгорой авваллари 60 кг вазнда рингга чиқарди. Олимпиадага эса 51 кгда йўлланма олди. Вазн борасида қийинчиликлар йўқми?

- Йўқ десам ҳам бўлади. Ҳозирда унинг вазни 54 кг атрофида. Бу жуда яхши. Овқатланиши юзасидан ҳам махсус дастур тузилган. Шу сабабли бу борада муаммо йўқ. Риога борганда, бир-икки килограмм ортиқча вазндан воз кечиш қийин эмас. Мен Ёдгоройга ишонаман, у жуда ҳам матонатли қиз. 

- Иккинчи йиғин қаерда ва қай тарзда давом этади?

- 25 июндан 1 июлгача қисқа таътил қиламиз. Ундан сўнг Фарғонадаги бокс залида икки ҳафталик йиғин ўтказамиз.

- Нима учун айнан водий танланди?

- Режага кўра, секин-секин иссиқ иқлимга кўникиб боришимиз керак. Бразилияда қандай об-ҳаво ҳукмронлигини яхши биласиз. Мана ҳозир шундоққина Чорвоқ сув омбори ёнидамиз. Жуда баҳаво жой. Бу ерда ишлаб чарчамайди, одам. Ундан сўнг шунга ўхшаш водий иқлимига тушиб, тайёргарликни давом эттириш истагидамиз.

- Фарғонада кўпроқ қандай машқларга эътибор қаратилади?

- У ерда асосан тезлик ва спаринг ўтказамиз. Ёшлар ва эркаклар терма жамоасидан 12 нафар спортчи бизга ёрдам беради. Улар билан тўрт раунддан синов жанглари ўтказилади. Ҳар бир раундда рақиблар алмаштириб турилади.

- Раҳматжон ака, нега ҳориж йиғинини ташкил этмадинглар?

- Ўтказдик.

- Қачон?

- Қозоғистонда ўтган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати чоғида. Гарчи Ёдгорой олимпия ўйинлари йўлланмасини Хитойда қўлга киритган бўлсада, уни ҳам Қозоғистондаги мусобақага олиб бориб, ўн кун давомида йиғин ўтказдик. Россия, Хитой, Швеция, Қозоғистон каби ўнга яқин давлат спортчилари билан спарринг ишлади. Жангларнинг барчасини суратга олганмиз. Шу кунларда ана шу жанг видео тасмаларини кўриб, камчиликлари устида иш олиб боряпмиз.

- Ишнинг боришидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, мақсад жуда ҳам жиддийга ўхшайди?

- Бошида биз учун олипмия ўйинларида қатнашишнинг ўзи кифоя эди. Мусобақалар, рақибларни ўрганиш, Ёдгоройнинг имкониятидан келиб чиқиб, ниятимиз жиддийлашиб бормоқда. Айтишадику, иштаҳа овқат вақтида келади, деб. Ажаб эмас, қуръада ҳам омадимиз келиб, ишларимиз рисоладигидек бошланса, биз ҳам халқимизни хурсанд қилардик. Ахир тарихда шарқ аёллари қандай қаҳрамонликлар кўрсатганини бутун дунё  билади-ку! Ёдгорой биз доим фахрланадиган Тўмарисларнинг вакили сифатида рингга чиқишини хоҳлаяпмиз.

- Бразилияга қачон йўл оласизлар?

- Июль ойининг учинчи ўн кунлигида эркаклар терма жамоаси билан бирга Рио-де-Жанейрога боришимиз кўзда тутилган. У ерга мусобакадан ўн кун аввал бориб, иқлимга мослашамоқчимиз.

- Самимий суҳбатингиз учун ташаккур.


Улуғбек Ҳакимжонов суҳбатлашди, ўз мухбиримиз


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг