UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43Богдан Гусков жанг қиладиган турнир айтилди 0 19:02Иван Дичко Дана Уайт бошчилигидаги Zuffa'да илк ғалабасини нишонлади (ВИДЕО) 0 18:36Расман. Санжар Зокировнинг кейинги жанги эълон қилинди 0 17:12"Реал" 100 млн евро эвазига ярим ҳимоячи харид қилиши мумкин 0 16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0 15:21UFC Fight Night 278 бонус соҳиблари маълум. Гусковнинг эҳтимолий рақиби ҳам 100 000 долларлик чек олди 0 14:56Белал Муҳаммад кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилган UFC Fight Night 278 турнирининг барча натижалари 0 14:23"Манчестер Юнайтед" 50 миллион евролик янги ҳужумчи топди 0 13:47Достон Бозоров Амирхон Алихўжаев учун реванш олиш имкониятига эга бўлди! 0 13:05UzChess Cup III турнири бошланмоқда. Илк турдаёқ Нодирбеклар тўқнашуви 0 12:30Мария Тимофеева бугун Хорватиядаги WTA турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 11:55Билол Муҳаммад UFC Fight Night 278 турнирининг марказий жангида мағлуб бўлди 0 11:19"Реал" ҳужумчиси Италияга йўл олиши мумкин 0 10:59Шаҳобиддин Эгамов TOP DOG чемпионлик камарини ўзида сақлаб қола олди (ВИДЕО) 0 10:29Афруза Ҳамдамова Осиё чемпионатида кумуш медалга эга чиқди 0

08 мар 17:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман: IBF Zuffa сабаб Жей Опетайяни чемпионликдан маҳрум қилади

Теглар :  Жей ОпетайяIBF
Халқаро бокс федерацияси (IBF) австралиялик Жей Опетайяни огоҳлантирди.

Агар Жей Лас-Вегасдаги Zuffa Boxing 4 турнирининг марказий жангида Брендон Глентонга қарши рингга кўтарилса, IBF уни биринчи оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпионлигидан маҳрум этишини расман маълум қилди. Тегишли баёнот ташкилот томонидан айтилди.

Дастлаб IBF ушбу жангни ихтиёрий титул ҳимояси сифатида маъқуллаган, бироқ кейинчалик фикридан қайтган. Бунга томонларнинг асосий тўртликка кирмайдиган, аммо чемпионлик камари сифатида эътироф этилаётган Zuffa Boxing камарини ўйнаш нияти сабаб бўлган.

IBF қоидаларида бирлаштирувчи жанглар фақат WBA, WBC ва WBO камарлари эгалари билан ўтказилиши кўрсатилган. Опетайя жамоасининг Zuffa камари рамзий совриндан бошқа нарса эмаслиги ҳақидаги баёнотига қарамай, расмий матбуот анжуманида у IBF ва The Ring камарлари билан бир қаторда эълон қилинди.

Шу тариқа, Опетайя фаолиятида иккинчи марта IBF чемпионлик камаридан маҳрум бўлади. У биринчи марта 2023 йилда Майрис Бриедисга қарши мажбурий ҳимоя ўрнига британиялик Эллис Зоррога қарши жанг учун камаридан айрилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг