UZ

Сўнгги янгиликлар

07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0

03 дек 07:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! Исроил Мадримовни яна бир катта жанг кутмоқда + ПОСТЕР

Чарм қўлқоп устамиз икки россиялик боксчилар - яримоғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Артур Бетербиев ҳамда собиқ чемпион Дмитрий Бивол оқшомида рингга кўтарилади.

Турки Ал аш-Шейх бошчилишидаги ташкилотчилар 2025 йилнинг 22 февраль кунига белгиланган ушбу катта бокс оқшомининг расмий постерини ҳам эълон қилишди. Марказий жанг Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол ўртасида ташкил этилади. Бу реванш мақомидаги жанг бўлади. Илк жангда Бетербиев ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонган ва бу эътирозларга сабаб бўлганди. Турки Ал аш-Шейх эътирозларга жавобан тезда реванш жангини ташкил қилмоқда. 

Биз учун аҳамиятлиси, Исроил Мадримов Ар-Риёддаги юлдузли бокс оқшомида ўзининг яна бир катта жангини ўтказади. Ҳамюртимиз америкалик машҳур боксчи, биринчи ўрта вазн тоифасида вақтинчалик WBC чемпиони Вержил Ортисга қарши рингга кўтарилади. Бу жангнинг ташкил этилиши ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Кеча тунда бу расман ўз тасдиғини топди.     

Шунингдек, Саудиядаги бокс оқшомида супероғир вазн тоифасида амалдаги IBF чемпиони британиялик Даниэль Дюбуа собиқ WBO чемпиони Жозеф Паркердан камарини ҳимоя қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
03 дек 15:43:06
Dilshod Uzoqov
Zur janglar bor ekan lekin.
   
03 дек 12:58:37
CHELSEA2211
Virjil Ortisga kuchi yetmaydi Madrimovni...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг