UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

26 сен 13:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! Жанибек Алимханулининг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум + ПОСТЕР

Қозоғистонлик профессионал боксчи, ўрта вазн тоифасида IBF ва WBO камарлари соҳиби Жанибек Алимханулининг навбатдаги жанги тафсилотлари эълон қилинди.

У 4 октябрь куни Австралиянинг Сидней шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида рингга кўтарилади. Ўша куни Жанибекка Янги Зеландия вакили Андрей Михайлович рақиблик қилади. Жангда Алимханули ўзининг IBF чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жанг аслида 14 июль куни Лас-Вегас (АҚШ) шаҳрида ўтказилиши керак эди. Бироқ қозоғистонлик боксчининг вазн ўлчаш маросими пайтида ўзини ёмон ҳис этгани туфайли жанг бекор қилинганди.

Маълумот учун, 31 ёшли Алимханули проф боксдаги фаолияти давомида 15 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларидан устун келган. Унинг рақиби Андрей Михайлович ҳисобида эса 21 та ғалаба бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг