01 июл 11:55
Янгиликлар
Расман! Сауль Альвареснинг навбатдаги жанги тасдиқланди + ПОСТЕР
Мексикалик мутлақ жаҳон чемпиони Сауль Канело Альварес биринчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, америкалик Жермелл Чарлога қарши рингга кўтарилади. Жермалл Чарло Жермеллнинг эгизаги бўлиб, у ўрта вазнда WBC чемпиони ҳисобланади.
Аслида Альварес 16 сентябрь - Мексика Мустақиллиги кунида жанг ўтказар эди. Лекин бу сафар 16 сентябрь куни Лас-Вегасдаги муҳташам T-Mobile арена UFC турнири учун банд қилингани боис, Канелонинг жанги 30 сентябрга белгиланди.
Мексикалик 32 ёшли чемпион яқиндагина таниқли промоутер Эдди Хирн ҳамда DAZN стриминг платформаси билан ҳамкорликни тўхтатганди. У ўзининг сентябрь ойига белгиланган жангини Showtime телеканали орқали эълон қилди.
Альварес аслида Жермалл Чарлога қарши жанг ўтказиши керак эди. Аммо Жермалл жароҳати сабаб икки йилдан бери рингга чиқмаяпти. Боз устига рафиқаси билан ажрашаётган 33 ёшли Чарло ажрим, суд жараёни билан ўралашиб қолди. Унинг эгизаги Жермелл эса ўтган йилнинг май ойидан бери жанг ўтказмаяпти. Декабрь ойида жароҳат олган Чарло Канело билан жанг учун иккинчи ўрта вазнга кўтарилишга розилик берди.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, Альварес ва Чарло ўртасидаги жанг тарихий аҳамиятга эга бўлади. Шу кунгача бокс олами икки вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлари ўртасидаги жангга шоҳид бўлмаганди.
Fight Freaks Unite маълумотига кўра, Альвареснинг рақиби ўзгарганига қарамай, унинг кафолатланган 40 млн долларлик гонорари ўз кучида қолади. Мексикалик Showtime ва Premier Boxing Champions билан 3 та жанг учун шартнома имзолаган.
Келишувга кўра унинг кейинги рақиблари Жермалл Чарло, Дэвид Бенавидес, Дэвид Моррелл, Деметриус Андрейд ва Эррол Спенс бўлади. Яъни, Канело номлари зикр этилган боксчилардан уч нафари билан жанг ўтказади.
Фикрлар