UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

25 фев 15:18
Янгиликлар

Футбол

Расман: Суперлига клублари сони 12 тадан 14 тага оширилди

Теглар :  Суперлига
Суперлиганинг 2019 йилги мавсумида 14та клуб иштирок этади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Лицензиялаш қўмитаси “Сурхон” ҳамда “Динамо” клубларига шартли равишда Суперлига йўлланмасини тақдим этди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ҳудудларда футболни ривожлантириш йўлида жонбозлик кўрсатаётган вилоят ҳокимларини қадрлайди. Бунгача Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кабилар вилоят футболини ривожлантириш йўлида катта ҳамждаги ишларни амалга ошираётганди. Ортда қолган бир неча ой давомида эса Сурхондарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокимлари ҳам ЎФА билан тўлақонли ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирди.

“Сурхондарё вилояти бир неча йиллар давомида катта футболдан узоқда қолди. Эркинжон Турдимов мазкур вилоятга раҳбар этиб тайинлангач, вилоят футболида ижобий ўзгаришлар кузатила бошланди. Айни вақтда “Сурхон” футбол клуби Лицензиялаш қўмитаси илгари сурган барча талабларни бажарди. Вилоятдаги бош стадионни таъмирлашда айни вақтдаги ҳоким Баҳодир Пўлатов ҳам ўз ёрдамини аяётгани йўқ. Эркинжон Турдимовнинг ўзи эса эндиликда Самарқанд вилоятида футболни кўтариш ишларини бошлаб юборди. Мазкур ишлар Ўзбекистон футбол ассоциациясининг эътиборидан четда қолмайди. Шунингдек, ҳар икки вилоятда миллионлаб футбол мухлислари катта футболни соғиниб қолгани учун ҳам “Динамо” ва “Сурхон”га шартли равишда Суперлига йўлланмасини тақдим этиш бўйича қарор қабул қилинди”, — деб мазкур ҳолатга ўз муносабатини билдирди ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов.

Бунгача Профессионал футбол лигаси 12та клуб иштирок этиши учун мўлжалланган формат ва регламентни тақдим этиб улгурганди. Кейинроқ бу масала Лицензиялаш қўмитаси ва ЎФА Ижроқўми аъзолари ўртасида таҳлил қилинди. Унда қатор фикрлар билдирилди, жамоалар сонининг ошиши мунозараларга сабаб бўлди. Якунда ЎФА Ижроқўми Профессионал футбол лигасига янги талаб бўйича айрим бандлари ўзгартирилган регламентни тасдиқдан ўтказиш учун бир ҳафта муҳлат белгилади. Қўшимчасига, бугун — 25 февраль куни бўлиб ўтадиган Суперлиганинг 2019 йилги мавсуми учун қуръа ташлаш маросимида “Сурхон” ва “Динамо” вакиллари ҳам иштирок этишига рухсат берди.

“Чемпионат стартига бир неча кун қолганда шундай қарор қабул қилдик. Бунгача Суперлиганинг 12та клубини ўз талабларимиз бўйича ишлашга ундай олдик. Энди эса яна икки клуб уларга етиб олиш йўлида меҳнат қилади. Бизнинг мақсадимиз иложи борича каттароқ ҳудудларни футбол билан қамраб олиш, иложи борича кўпроқ мухлисларни футболга қайтаришдан иборат. Мана шундай катта мақсадлар йўлида регламентлардаги кичик ўзгаришларгача боришга тайёрмиз”, — деди Умид Аҳмаджонов.

Суперлиганинг янги формати ва унинг атрофидаги қолган жараёнлар ҳақида Профессионал футбол лигаси расман маълумот беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
25 фев 15:56:24
Jojo98
Qudratilla bilan suhbat nima bòldu tezroq chiqarelar
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг