22 сен 10:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Расман. UFC яна бир чемпионлик жангини эълон қилди
16 декабрь куни АҚШнинг Лас-Вегас штатида жойлашган "T-Mobile Arena"да UFC 296 турнири бўлиб ўтади.
Унга кўра, ўта енгил вазн тоифасида UFC чемпиони, бразилиялик Алехандре Пантойя (26-5-0) ўз камарини америкалик Брендон Ройвалдан (15-6-0) ҳимоя қилади. Улар ўртасидаги жанг 5 раунд этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Пантойя сўнгги бор июль ойида мексикалик Брендон Морено билан жангда ғалаба қозониб, чемпионга айланган эди. Брендон Ройвал эса охирги жангини апрель ойида Матеус Николауга қарши ўтказиб, илк раунддаёқ ғалаба қозонган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар