UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Белал Муҳаммад Усманнинг БААда ҳибсга олинишига изоҳ берди 0 09:36Шара Буллет Криштиану Роналду унга берган маслаҳат ҳақида гапирди 0 09:05Бугун Миллий терма жамоамиз Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади 0 08:34Хабиб БАА расмийлари билан Усманни озод қилиш бўйича келишувга эришгани айтилмоқда 0 08:03Двалишвили Ахмед Гаджимагомедовдан узр сўради 0 07:32Шарифа Давронова уч хатлаб сакраш бўйича АҚШ рейтингида иккинчи ўринда қайд этилди! 0 07:01Миллатлар лигаси. Германия Нидерландияни "сочиб ташлади", Греция - Сербия ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди 0 19:18Таэквондочиларимиз янгиланган Жаҳон рейтингида нечанчи ўринларни эгаллаб туришибди? 0 18:42UFC 337 турнирининг санаси ва ўтказилиш жойи маълум бўлди 0 18:14Чимаев UFC собиқ чемпиони билан беллашув ўтказиши мумкинлигини айтди 0 17:49Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 17:22Жасурбек Рустамхонов Чехия хоккейи тарихига кирди 0 16:50Норвегия россиялик ва беларуслик спортчиларнинг мусобақалар учун мамлакат ҳудудига киришини тақиқлайди 0 16:19Расман! Руслан Абдуллаевнинг рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди 0 15:48Почеттино МЮга нигериялик "девор"ни олиб келмоқчи 0

20 дек 13:16
Янгиликлар

Футбол

Расмий хабар: "Нефтчи" 7 нафар футболчи билан шартномани узайтирди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бир қатор футболчилар билан шартномани узайтирганини эълон қилди.

"Нефтчи" жамоасининг 2021 йил футбол мавсумини ҳамма соҳада муваффақиятли якунлаётгани, Про лига чемпионлиги ва Суперлига йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритганлиги, мавсумда рақиблар дарвозасига тўп киритиш бўйича энг юқори натижага эришганлигини мухлислар яхши билишади.

Бу муваффақиятларни қўлга киритишда дарвозабонлар Акбар Тўраев ва Машҳур Муҳаммаджонов, ҳимоячи Умар Атҳамзода, ярим ҳимоячилар Абдуллоҳ Олимов, Ойбек Қиличев, Иззатилла Абдуллаев ва легионеримиз Александр Ешичнинг ҳиссалари катта. Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги мураббийлар штаби ана шу ютуқларни ҳисобга олиб, мазкур футболчилар билан тузилган шартномани узайтиришга қарор қилди. Бу футболчилар янги мавсумда Суперлигада тўп тепадиган севимли "Нефтчи" жамоасининг ғолибона юришларига янада улкан ҳисса қўшиб, Фарғона футболининг довруғини оширишда фаоллик ва ибрат кўрсатадилар деб, қатъий ишонч билдирамиз. Жамоага янги ўйинчиларни жалб этиш юзасидан клуб раҳбарияти музокара ва суҳбатларни давом эттирмоқда.

Жамоамизга оид барча янгиликларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг", - деб ёзади "Нефтчи" клуби матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг