UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

16 сен 16:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Райан Гарcия: «Мен Жервонта Дэвисни мағлуб этардим, лекин у кучли рақиблар билан жанг қилишни хоҳламайди»

Енгил вазн тоифасида собиқ вақтинчалик WBC чемпиони америкалик Райан Гарcия Инстаграмдаги обуначиларига мурожаат қилди.

Кузатувчилар Райандан ҳар доим Дэвис билан жанг ҳақида доимо сўрашади. Райаннинг сўзларига кўра, унинг мухлислари бу жангни унутишлари керак, негаки, Жервонтанинг промоутери Флойд Мейвезер Дэвис фақат ўз компаниясидаги боксчилар билан жанг қилишини айтди.

«Мен дивизиондаги етакчи боксчилар билан жанг қилмоқчиман ва барчани нокаутга учратмоқчиман. Мен Жервонта Дэвисни мағлуб қилардим, лекин у Мayweather Promotions  боксчиларидан бошқа ҳеч ким билан рингга чиқмоқчи эмас. Флойд Мейвезер шундай деди.

Йигитлар, Жервонта билан бўлган жангимизга шарҳ беришни бас қилишингиз керак, чунки Дэвис ҳеч қачон ким хоҳласа шу билан жанг қилмайди. Шундай экан, буни ҳозирча унутайлик. Флойд Жервонта кучли рақиблар билан жанг қилишни хоҳламаслигини аниқ айтди. Бу шунчаки Дэвис услуби эмас», - деди Гарcия.

Эслатиб ўтамиз, Дэвис ва Гарcия шу йилнинг биринчи ярмида бир-бирларига фаол қаршилик кўрсатишган, натижада жангчилар рингда учрашиши мумкин деб тахмин қилиш мумкин эди, лекин кейин Райан ўз фаолиятида тўхталиш қилиш фикрига келди. Гарcия келаси йили рингга қайтиши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
17 сен 07:32:24
боксёр
Дэюис хозир ажойиб формада ютолмайди Гарсия
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг