UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18Таэквондочиларимиз янгиланган Жаҳон рейтингида нечанчи ўринларни эгаллаб туришибди? 0 18:42UFC 337 турнирининг санаси ва ўтказилиш жойи маълум бўлди 0 18:14Чимаев UFC собиқ чемпиони билан беллашув ўтказиши мумкинлигини айтди 0 17:49Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 17:22Жасурбек Рустамхонов Чехия хоккейи тарихига кирди 0 16:50Норвегия россиялик ва беларуслик спортчиларнинг мусобақалар учун мамлакат ҳудудига киришини тақиқлайди 0 16:19Расман! Руслан Абдуллаевнинг рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди 0 15:48Почеттино МЮга нигериялик "девор"ни олиб келмоқчи 0 15:17Гукеш жаҳон тожи учун матч олдидан Жавоҳир Синдаров ҳақида гапирди 0 14:46Қирғизистонда Олимпиада ғолиб ва совриндорлари учун умрбод стипендиялар тасдиқланди 0 14:15Zagreb Grand Prix 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик 0 13:44Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди 0 13:13Расман. Mangu 7 турнирининг санаси ва манзили эълон қилинди + ПОСТЕР 0 12:42Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да 7 та медаль қўлга киритишди 0 12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0

11 янв 20:17
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Райан Гарсия Исаак Крусга қарши жанг қилишни истайди

Райан Гарсия ўзи ким?

Ижтимоий тармоқ юлдузи, бокс мухлисларининг севимлисига айланган Райан Гарсия 1998 йилда Американинг Калифорния штатида туғилган. Болалигидан боксга қизиқа бошлаган Райан етти ёшидан бокс мактабига бора бошлайди. Оз муддатдан кейин у хаваскор боксда жанг қилган. 

У ерда ёш Райан хозирги енгил вазннинг WВC чемпиони Девин Хейни билан олти бор тўқнаш келади ва уларнинг учтасида ғалаба қозонади. Қолган учтасида Девиннинг қўли баланд келган. Шунинг учун Гарcия хар қандай ҳолатда Девин билан профессионал рингда жанг қилишга тайёр эканлигини кўп бора таъкидлаган. 


Профессионал боксга илк қадам

2016 йил у профессионал боксда дебют қилади ва ёш бўлишига қарамай, Райан биринчи раунддаёқ мексикалик Эдгар Мезани нокаутга учратади. У ҳозиргача 21та жанг ўтказиб, уларнинг 18тасида нокаут қайд этган . Бу билан у тўхтаб қолмоқчи эмас. Жисмоний тарафлама Гарсия анча тезкор, чидамли ва оғир зарбага эга боксчи. 


Кэмпбелл билан кечган муросасиз жанг 

Сўнгги жангида Гарсия енгил вазнда вақтинчалик WВC  чемпиони британиялик Люк Кэмпбелл билан тўқнаш келди. Жанг Райан учун кутилмаган тарзда бошланди. Иккинчи раундда Кэмпбелл Гарсияни нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Аммо 24 ёшли чарм қўлқоп устаси ўзининг жисмоний тарафдан кучли эканлигини исботлай олди ва тезда ўрнидан турди. Кэмпбелл яна зарбалар йўллашдан тўхтамади. Ушбу жанг америкалик боксчи учун осон кечмади. Шунга қарамай, у еттинчи раундда британиялик рақибини техник нокаутга учратди ва вақтинчалик WВC чемпионига айланди.



Гарсия Исаак Крус билан жанг қилишни истайди

Турган гап, эндиликда истеъдодли боксчи чемпионлик камарини қўлга киритишга ҳаракат қилади. Бунинг учун у WВC чемпиони Девин Хейни билан жанг қилмоқчи. Аммо Хейнигача америкалик боксчи Исаак Крус билан жанг қилиш нияти борлигини ижтимоий тармоқларда яширмаган. 

Хўш! Бу жанг амалга ошса Гарсияга анча қийин бўлиши аниқ. Сабаби жаҳон рейтингида 8-ўринни банд этиб турган мексикалик жангчи, Исаак Крус анчагина жиддий рақиб. Профессионал боксда Крус 25та жангида 22 ғалаба, 2 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган. Жисмоний тарафдан олиб қарасак, мексикалик чарм қўлқоп устаси аниқ ва тезкор зарбалар эгаси. Химоя масаласида ҳам Крус тахмин қилинаётган рақиби Гарсияга бош оғриқ бўлади. Икки бир бирига қарама-карши боксчилар ўртасидаги жанг қизиқарли ўтиши аниқ. Бу жанг ташкил этилса, енгил вазн анчагина қизиқарли тус олиши мумкин. Хозирда Райан Гарсия WBC рейтингида Ломаченкодан кейин иккинчи ўринда бормоқда.


Камрон Ҳасанов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг