UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

20 апр 11:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Райан Гарсия Хейнига қарши жанг олдидан вазн меъёрини бажара олмади

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида катта профессионал бокс оқшоми ўтказилади.

Кечанинг марказий жанги биринчи яримўрта вазн тоифаси чемпионлиги учун Девин Хейни (31-0, 15 KO) ҳамда Райан Гарсия (24-1, 20 KO) ўртасида бўлиб ўтади. Бугун тарозидан ўтиш ҳамда сўнгги face to face маросимлари ташкил этилди. Хейни биринчи ярим ўрта вазнда WBC чемпиони бўлиб турибди. 

Эътиборлиси, марказий жанг иштирокчиси Райан Гарсия тарозида белгиланган вазн меъёрини бажара олмади. Гарсия кўпи билан 63,5 кг вазн кўрсатиши керак эди. Лекин у белгиланган меъёрдан 1,4 кг кўп тош босди. Биздаги маълумотларга кўра жангда Хейнига тегишли WBC камари ўртага қўйилмайди. Девиннинг жамоаси Гарсиядан ҳар бир ортиқча фунт учун 500 минг доллар жарима талаб қилмоқда. 

Маълумот учун, америкалик 25 ёшли Райан Гарсия профессионал боксда 2016 йилда дебют қилган. 2021 йилнинг январида вақтинчалик WBC камари учун британиялик Люк Кэмпбеллга қарши жанг ўтказиб, рақибини нокаутга учратганди. 2023 йилнинг апрелида фаолиятидаги илк ва ҳозирча ягона мағлубиятини қабул қилиб олган. Бир йил олдин у учта вазн чемпиони Жервонта Дэвисга нокаут билан ютқазиб қўйганди.

Девин Хейни эса сўнгги жангини ўтган йилнинг декабрь ойида ҳамюрти Режис Прогрейсга қарши ўтказганди. Ўша жангда у ғалаба қозониб, биринчи яримўрта вазн тоифасидаги WBC чемпионлик камарини қўлга киритганди. Эртанги проф бокс оқшоми DAZN PPV пуллик платформасида трансляция қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг