UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0

29 авг 08:51
Янгиликлар

Регби

Регби ва чим устида хоккей спортининг мутасаддилари билан онлайн учрашув

Юртимизда ўйин спорт турларини янада ривожлантириш, терма жамоаларимизни қитъа ва жаҳон ареналаридаги нуфузини тиклаш мақсадида янги лойиҳалар устида муҳокамалар олиб борилмоқда.

Кеча МОҚ ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти регби ҳамда чим устида хоккей федерациялари мутасаддилари билан онлайн учрашувда мазкур спорт турларини янада ривожлантириш борасида фикр алмашишди.

Регби юртимизда нисбатан ёш, чим устида хоккей эса ўтмишда шонли тарихга эга спорт тури ҳисобланади. Зеро, Собиқ Иттифоқ даврида “Андижанка” жамоаси чим устида хоккей бўйича бир неча бор мамлакат чемпиони бўлган, терма жамоанинг асосини ушбу клуб ўйинчилари ташкил этарди. Спортчилармиз эса жаҳон чемпионати ва Олимпиадаларда иштирок этиб этиб келишган.

Бироқ бугунги даврга келиб, ҳар икки спорт турида бошқа ўйин спорт турларида бўлгани каби асосий терма жамоанинг мунтазам шуғулланиши учун сифатли майдоннинг йўқлиги, ўқув-машғулот йиғинларининг доимий ташкил этилмаслиги каби муаммоли масалалар бонг уриб келган. Бугун терма жамоа таркибини яна бир карра саралаб, уларнинг шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инвентар ва йиғинлар учун етарли маблағлар ажратиш каби масалалар муҳокама қилинди. Ўз навбатида МОҚ раҳбари мазкур йиғилиш борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Йиллар давомида шундай ажойиб спорт турларини бироз беэътибор қолдириб келганмиз. Спортчилар учун майдон топиш, ҳақиқатда ҳам, асосий масалалардан бири. Мураббийларимиз ва федерация мутасаддилари керакли жойларни танлаб олишса, майдон топиш масаласини ҳал қилишга ёрдам берамиз. Кейинги қадамда вилоят бўлимлари фаолиятини кучайтириш керак. Шунда терма жамоани янада кучайтириш мумкин”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Учрашув давомида МОҚ ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти спортчиларнинг карантин қоидаларига амал қилган ҳолда машғулотларни давом эттиришларини сўраб қолишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг