14 апр 07:52
Янгиликлар
Рейтингда ўзидан 364 поғона юқоридаги рақибни таслим этган Султонов асосий тўрга йўл олди
Қувонарлиси, ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов саралашнинг ҳар икки учрашувида ATP рейтингида ўзидан сезиларли даражада юқорида бораётган рақибларини мағлубиятга учратиб, асосий тўрга йўлланма олди.
Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси саралашнинг 1/2 финалида еттинчи рақам остида таснифланган япониялик Юки Мочизукидан 6/3, 6/4 ҳисобида устун келганди. Султонов финал баҳсида саралашда учинчи рақам остида сараланган австралиялик Тай Сачни 7/6(6), 6/3 ҳисобида енгишга муваффақ бўлди.
Таққослаш учун, Султонов ATP рейтингида 802, Мочизуки 578, Сач 507-ўринни эгаллаб турибди. Бир соату 26 дақиқа давом этган баҳсда Ҳумоюн 8, Тай 10 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Ҳумоюнда кўпроқ бўлди - 2 га 1. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди.
Эртага Ҳумоюн Султонов асосий тўрнинг илк даврасида мусобақага имтиёзли равишда қўйилган хитойлик Аоран Вангга қарши кортга чиқади. Мезбон теннисчи рейтингнинг 911-поғонасидан жой олган. Ушбу баҳс бизнинг вақт билан эртага тонгги соат 07:00да бошланади.

Фикрлар