UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

15 июн 11:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Роберт Уиттакер Чимаев билан жанги бекор бўлганига муносабат билдирди

Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Роберт Уиттакер Хамзат Чимаевнинг жангга бир ҳафта қолганда сафдан чиққани ҳақида илк бор фикр билдирди.

Шунингдек, у россиялик Икрам Алискеровни қисқа муддатда жангни қабул қилгани учун миннатдорлик билдирди. 

"Хамзатнинг бетоб бўлиб қолгани ёки жароҳат олгани ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ эди. Бу ҳақда қандайдир узунқулоқ гаплар ҳам эшитмагандим. Тўсатдан Хамзат сафдан чиқди деган хабар эшитдим. Албатта, бундан хафа бўлдим. Чунки бу жанг учун уч вақт сарфлагандим. Жангга аниқ режа асосида, рақибнинг тана тузилиши, жанг олиб бориш услубига қараб тайёргарлик кўргандим. Чимаев аксарият жангчиларга ўхшаб тик турган ҳолатда жанг ўтказмайди ва шундан келиб чиқиб, кураш усуллари устида ишлагандик. Мен марказий жанг иштирокчиси эканимни ҳис қилган ҳолда бу жангга муносабат билдиргандим. Начора, шундай бўлиши керак экан. Яна бир бор Икрамнинг олдига шляпамни ечаман. Бу қисқа фурсатда ҳеч ким жангга рози бўлмасди", - деди Уиттакер. 

Эслатиб ўтамиз, Хамзат Чимаев сурункали бетоблиги сабаб шифохонага жойлаштирилганди. Энди Роберт Уиттакер ва Икрам Алискеров ўртасидаги жанг 22 июнь куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу жанг UFC on ABC 6 оқшомининг марказий баҳси бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг