UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0

25 сен 19:18
Янгиликлар

Теннис

Рожер Федерер фаолиятидаги энг яхши ўйини ва энг аламли мағлубияти қайси эканлигини айтди

Теглар :  Рожер Федерер
«Катта Дубулға» туркумига кирувчи турнирларнинг 20 карра чемпиони швейцариялик Рожер Федерер қайси ўйинни ўзи учун энг яхши ва қайси мағлубият ўзи учун энг ранжитадигани деб билиши ҳақида гапирди.

У 2004 йилги US Open финалида Ллейтон Хьюиттни 6:0, 7:6 (7:3), 6:0 ҳисобида мағлуб этганини ва 2008 йилги "Уимблдон" финалида Рафаэль Надалга 4:6, 4:6, 7:6 (7:5), 7:6 (10:8), 7:9 ҳисобида ютқазганини эслади. 

“Мен учун Ллейтон Хьюиттга қарши АҚШ Очиқ чемпионатининг финали ўзгача бўлганди, унда 6:0, 7:6, 6:0 ҳисобида ғалаба қозонгандим. «Катта Дубулға» финалида бундай бўлмайди – сиз биринчи сетда учасиз, иккинчисида ўзингизни йўқотиб қўясиз, учинчисида эса яна устунлик қиласиз.

Мен учун ўша ўйин идеали бўлган. Мен дунёнинг чўққисида эдим, биринчи ракеткага айландим ва бунга лойиқ эканлигимни исботладим. Яна мен жуда ҳурмат қиладиган теннисчи билан ўйинда.

Энг ранжитадиган мағлубият? Эҳтимол, "Уимблдон - 2008". Рафа билан ўйинда ҳаммаси қоронғуликда тугагандек бўлди.  Жуда кўп нарса хавф остида эди. Ғолибни аниқлаш керак эди. Ва вазият унинг фойдасига ҳал бўлди. Ўша пайтда юрагим эзилиб кетди", - дея Федерернинг сўзларини келтиради Eurosport.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг