UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги тўлиқ давом этди. Жангда нокдаун қайд этилди 0 23:15Шоҳжаҳон Эргашевнинг Тошкентдаги жанги жанжал билан ниҳоясига етди (ФОТО) 0 21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0

10 июн 00:29
Янгиликлар

Теннис

"Ролан Гаррос". Каспер Рууд ҳамда Александр Зверев ўртасидаги ярим финал баҳси ҳам якунига етди

Франция пойтахти Парижда "Ролан Гаррос" турнирининг бугунги баҳслари якунланди.

Аввалроқ, турнирнинг эркаклар ўртасидаги илк ярим финал баҳсида сербиялик Новак Жокович (3) испаниялик Карлос Алькарасни (1) мусобақадан чиқариб юборган эди.

Бироз аввал турнирда иккинчи ярим финалчи номи ҳам маълум бўлди. Норвегиялик Каспер Рууд (4) ҳамда Германия вакили Александр Зверев (27) баҳси икки соат-у ўн бир дақиқа давом этди ва унда Рууд 3:0 (6/3, 6/4, 6/0) ҳисобларида ғалаба қозонган ҳолда финалга йўл олди.

Учрашув давомида Рууд 5 маротаба, Зверев эса уч маротаба эйс йўллашга эришди. Қўшхатолар эса Александрда кўпроқ бўлди: 2-1.

Бу теннисчилар ўртасидаги ўзаро тўртинчи ўйин бўлди. Ушбу учрашувларнинг иккитасида Зверев ғалаба қозонган бўлса, қолган иккисида Рууднинг қўли баланд келган.

Эндиликда Фрация Очиқ чемпионатининг финал баҳсида Каспер Рууд Новак Жоковичга қарши кортга чиқади. Мазкур ўйин эртага (11 июнь) бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг