UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0

14 июн 14:51
Янгиликлар

Теннис

"Ролан Гаррос" якунланганидан сўнг ATP рейтинги қандай кўринишда? Истомин ҳам юқорилади

“Катта Дубулға” туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнири ўз ниҳоясига етди.

Мусобақадан сўнг, ATP теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди. 

Рейтингни "Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович бошқариб бормоқда. Россиялик теннисчи Даниил Медведев ва испаниялик Рафаэль Надаль ўз ўринларини сақлаб қолишди. Франция Очиқ чемпионати финалчиси Стефанос Циципас 1 поғона юқорилаб, 4-ўринга кўтарилиб олди. Доминик Тим эса айнан Стефанос билан ўрин алмашиб 5-ўринга жойлашди. Испаниялик Роберто Баутиста Агут 1 ўрин юқорилаб ТОП-10 га киришга муаффақ бўлди.

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин ажойиб сакрашни амалга ошириб, ТОП-200 га қайтди. Истомин 17 ўрин юқорилаб, ҳозирда 187-поғонани эгаллаб турибди. Теннисчиларимиздан Ҳумоюн Султонов 1 ўрин пастлаган бўлса, Санжар Файзиев рейтингда 11 поғона кўтарилди.

ATP рейтинги 14 июнь кунги ҳолати

1. (1) Новак Жокович (Сербия)-12113 очко

2. (2) Даниил Медведев (Россия )-10143

3. (3) Рафаэль Надаль (Испания)-8630

4. (5) Стефанос Циципас (Греция)-7980

5. (4) Доминик Тим (Австрия)-7435

6. (6) Александр Зверев (Германия)-7350

7. (7) Андрей Рублёв (Россия)-5910

8. (8)  Роджер Федерер (Швейцария)-5605

9. (9) Маттео Берреттини (Италия)-4103

10.(11)  Роберто Баутиста Агут (Испания)-3170

Ўзбекистонлик теннисчиларнинг ATP даги рейтинги:

187. (204) Денис Истомин-371

344. (343) Ҳумоюн Султонов-134

542. (553) Санжар Файзиев-65

629. (627) Сергей Фомин-45

636. (630) Жўрабек Каримов-43

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг