UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 11:38Ислам Махачев жанг қилиши кутилаётган UFC 336 турнири расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

07 мар 10:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ролли Ромеро Девин Хейни билан шартнома имзолади, Шаҳрам Ғиёсов яна чемпионлик жангисиз қолди

Ярим ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Роландо "Ролли" Ромеро WBО чемпиони Девин Хейни билан 30 май куни ўтказиладиган бирлаштирувчи чемпионлик жанги учун шартнома имзолаганини маълум қилди.

“Энди бир томондан бошқасига ўйнаш йўқ, — деб ёзди Ромеро ижтимоий тармоқда. — Мен ҳужжатларни имзоладим, муҳрладим ва юбордим. Жиддий келишув. Ҳа айнан шундай”.

Ромеронинг сўзларига кўра, Хейни ҳам шартномани имзолашга яқин турибди. Шу билан бирга, WBА чемпиони Ромеро ўзининг камарига мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсовни очиқчасига эътиборсиз қолдиришда давом этмоқда. У ҳатто боксчимиз ҳақида гапириб, аввал ҳеч қачон унинг исм-шарифига дуч келмагани ва эшитмаганини айтган эди.

"Бошқа томондан иккинчи томонга тўп ташлаш йўқ, - деб ёзди Ромеро ижтимоий тармоқда. - Ҳужжатларни имзолаб, муҳрлаб жўнатдим. Жиддий битим. Ҳа, мен бу жангга жиддий эътибор қаратяпман".

Ромеронинг сўзларига кўра, Хейни ҳам шартнома имзолашга яқин турибди.

"Бу ҳурматсизлик ва адолатсиз. Октябрда улар мажбурий ҳимоя бўйича 30 кунлик огоҳлантириш олишди. Промоутерлар ўртасида кимошди савдоси ҳам ўтказилди. Улар муддатни узайтиришни сўраш имкониятига эга эдилар, лекин бу биз абадий кутишга мажбурмиз дегани эмас. Шаҳрам Ғиёсов икки саралаш жангини ўтказди, мажбурий даъвогар номини аниқлаб берган жангни ютди. У чемпионлик жанги ўтказишга ҳақли. Биз бунга икки йил вақт ажратдик ва ўз ҳуқуқларимизни моддий товон пули тўлаш эвазига бериб қўйиш ниятимиз йўқ", - деди боксчимизнинг менежери Вадим Карнилов. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг