UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

21 сен 15:44
Янгиликлар

Замонавий бешкураш

Роман Абрамовичнинг қиёфадоши бўлган Баҳромжон Газиевни табриклаймиз!

Бугун юртимизда Олимпия ҳаракати ҳамда спорт тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган мутахассис Баҳромжон Газиев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Баҳромжон Газиев 1979 йил 21 сентябрь куни дунёга келган. Тошкент Давлат педагогика университетида бакалавр, Тошкент Давлат иқтисодиёт университетида магистратура босқичида таҳсил олган. 

Спортчилик фаолиятида конкур йўналишида танилган ва халқаро тоифадаги спорт устаси унвонини қўлга киритган. 2016 йилдан бери Ўзбекистон йилқичилик ва от спорт федерацияси раҳбариятида, 2018 йил декабрь ойидан Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси лавозимида ишлаб келмоқда. Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида Президентимиз фармонига кўра “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.

Фурсатдан фойдаланиб, Баҳромжон Валиевични бугунги шукрона куни билан самимий муборакбод этамиз. У кишига мустаҳкам соғлиқ, тинчлик-хотиржамлик ҳамда оилавий бахт тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг