UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

25 июл 10:29
Янгиликлар

Футбол

Романо Возиньянинг янги клуби номини маълум қилди

Теглар :  Возинья
Жаҳон чемпионатида ном қозонган Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Возинья Чилининг энг йирик клубларидан бири — "Коло-Коло" аъзосига айланди.

Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Кабо-Вердедан бўлган дарвозабоннинг трансфери бўйича оғзаки келишувга эришилган. Ҳужжатлар тез орада имзоланиши керак. Инсайдернинг таъкидлашича, бу дам олиш кунлари юз бериши лозим, шундан сўнг Возинья тиббий кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетади. Дарвозабоннинг ўзи Чилидаги фаолиятининг янги саҳифасига тайёр.

Аввалроқ "Коло-Коло" клуб президенти Анибаль Мосанинг топшириғига биноан 40 ёшли дарвозабон билан музокаралар ўтказгани хабар қилинган эди. Чили клубига қадар футболчига асосий даъвогар сифатида аргентиналик Лионель Месси тўп сурадиган АҚШнинг "Интер Майами" клуби кўрилаётган эди.

Возинья ЖЧ-2026да тўртта ўйин ўтказиб, уларнинг иккитасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Унинг Португалиянинг иккинчи дивизионида иштирок этувчи "Шавиш" клуби билан шартномаси шу ёзда якунига етган эди. Кабо-Верде терма жамоаси ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этди ва 1/16 финалда Аргентинага имкониятни бой бериб (2:3), мусобақадаги иштирокини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг