UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

08 июл 14:34
Янгиликлар

Футбол

Возинья Лионель Месси билан бир жамоада бўлиши мумкин — Marca

Американинг "Интер Майами" клуби Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони, кўпроқ Возиньяга қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда Испаниянинг Marca нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, 40 ёшли посбон Португалиянинг "Шавиш" клубидан кетганидан сўнг эркин агент мақомида бўлиб турибди. Ёшига қарамай, Возинья жаҳон чемпионатидаги ишончли ўйини билан эътиборни тортди ва у ерда Кабо-Верде терма жамоасининг сенсацион иштироки бош қаҳрамонларидан бирига айланди. Майами клуби тажрибали дарвозабонни яқин орада ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқаётгани айтилмоқда.

Жорий жаҳон чемпионатида Возинья ўз жамоасига тарихда илк бор турнирнинг плей-офф босқичига чиқишга ёрдам берди. 1/16 финал учрашувида Кабо-Верде Аргентинага имкониятни бой берди, бироқ дарвозабоннинг ўзи жамоани бир неча бор муқаррар голлардан qутқариб қолди ва Лионель Месси ҳамда унинг шерикларига қарши ўйинда катта сенсация қайд этилишига сал қолди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг