UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Тошкентда проф бокс оқшоми ўтказилади 0 08:02Султонов Германияда муваффақиятли старт олди, у рақибини "сухой"га ютди 0 19:10Том Аспиналлни UFC'дан ҳайдаш таклиф қилинди 0 18:45Ямал "Реал" ҳақида айтган гапларидан афсусда эмас 0 18:18Жаҳонгир Зокиров: "Zuffa Boxing"даги асосий рақиблар Иван Дичко ва Энди Круз!" 0 17:50Мария Тимофееванинг Уимблдон иккинчи даврасидаги рақиби маълум бўлди 0 17:23Исроил Мадримов Жарон Эннисни жангга чорлади 0 16:52"Пахтакор" польшалик ҳужумчи билан хайрлашди 0 16:17Фазлиддин Ғоибназаров фаолиятини якунладими? Боксчининг ўзи бунга жавоб берди 0 15:49Нурсултон Рўзибоев футболчиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига муносабат билдирди 0 15:08Mangu 4 турнирининг санаси ниҳоят эълон қилинди 0 14:25ЖЧ-2026`ни тарк этган яна бир мураббий ишдан кетди 0 13:49Раҳимова Уимблдон жуфтлик мусобақасида ҳам иштирок этади. Рақиб маълум! 0 13:14Янгиланган The Ring рейтингида Исроил Мадримов нечанчи ўринда қайд этилди? 0 12:36Хейнига мажбурий даъвогар билан музокара учун 20 кун муҳлат берилди 0

17 июн 17:40
Янгиликлар

Футбол

Роналду Шомуродовнинг жамоадошига айланиши мумкин

Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин, унга "Рома" даъвогарлик қилмоқда.

Португалиялик янги бош мураббий Эрик тен Хагнинг ўйин услубига мос келмайди.

"Манчестер Юнайтед"нинг келаси мавсумда Чемпионлар Лигасида ўйнамаслигини ҳисобга олиб, форварднинг агенти Жорже Мендеш ўз мижози учун янги клуб излаш билан банд.

37 ёшли форвардга "Рома" қизиқиш билдирмоқда. Клуб Жозе Моуринью билан бир йиллик фаолиятдан сўнг Роналдунинг трансфери "Рома" бренди ривожланишига ва унинг таниқлилигини оширишига ишонмоқда.

Роналду учун муҳим роль Италияда бошқа Европа давлатларига қараганда соддароқ солиқ тизимидир. Мендешнинг "Рома" билан алоқалари яхши – у клубга Жозе Моуринью, Руй Патрисиу ва Сержиу Оливейрани олиб келган. "Рома" спорт менежментини бошқараётган Тиагу Пинтуда эса "Бенфика"да ишлаб юрган пайтларданоқ Мендеш билан ажойиб муносабатлар бор.

Аммо, Роналдунинг "Рома"га эҳтимолий трансферида тўсиқлар йўқ эмас. Биринчидан, римликлар унга ҳозирда "Манчестер Юнайтед"да олаётган 23 млн евро миқдоридаги маошни тўлай олишмайди. "Рома"да аллақачон молиявий фэйр-плейга риоя қилиш бўйича муаммолар бор. Иккинчидан, "Рома" ҳам МЮ сингари келаси мавсумда Европа Лигасида иштирок этади. Бу мусобақа Роналдуни ўзига жалб қилмайди.

Португалияликнинг фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган яна бир вариант – Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган "Спортинг"га қайтиш.

Роналду ўтган мавсум МЮ сафида барча мусобақаларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 24та гол ва 3та ассист қайд этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг