UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Вирал сурат ортидаги Мерьем: Туркия волейболининг 20 ёшли гўзали бутун дунёни ўзига қаратмоқда 0 19:05Умматалиев Бивол билан машғулот ўтказмоқда (ВИДЕО) 0 18:37Алекс Перейранинг синглиси UFC билан шартнома имзолай олмади 0 18:09Тошкент мезбонлик қиладиган IBA Nomad 16 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 17:30Мареска "Ман Сити" иши ҳақида ўз фикрини билдирди 0 16:42Мағлубиятсиз одимлаётган ўзбек — Сиро Чойнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум 0 16:162027 йилги Бриллиант Лигаси тақвими эълон қилинди 0 15:39Шавкат Раҳмоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби ҳақида маълумотлар пайдо бўлди 0 15:06"Реал"да аҳвол ёмонми? Моуриньо жавоб берди 0 14:28Уайт Фьюри — Жошуа жангини UFC’нинг Оқ уйдаги турнирида эълон қилмоқчи бўлганини айтди 0 13:42Бокс. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 13:14"У ўзи нима иш қилди?" Перейра Хокитнинг чемпионлик жанги ҳақида гапирди 0 12:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 12:09Майкл Пейж: "Misfits Boxing`да UFC`даги бутун фаолиятимдагидан кўпроқ пул ишлайман" 0 11:38Икки рус жамоасини мағлуб этган "Тошкент" "Шаҳарлар жанги" мусобақасининг 4-босқич ғолиби сифатида 5 млн долларлик Суперфиналга йўл олди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

02 мар 19:00
Янгиликлар

Футбол

Роналдунинг жароҳати бўйича тафсилотлар

"Ал Насср" Саудия Арабистони чемпионатининг 24-тури доирасида сафарда "Ал Файҳа"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Меҳмонлар ҳужумчиси Криштиану Роналду ўйинни асосий таркибда бошлади, аммо учрашувни охирига етказа олмади.

Португалиялик футболчи 81-дақиқада ўнг оёғидаги муаммо сабаб алмаштирилди. Футболчининг кейинги учрашувда қатнашиши ҳозирча сўроқ остида.

Ўйин давомида у пенальтидан ҳам унумли фойдалана олмади — зарбаси дарвозадан четга кетди. Шунга қарамай, "Ал Насср" устунликни сақлаб қолиб, ўйинни ғалаба билан якунлади ва уч очкони қўлга киритди.

"Al Nassr Zone"нинг хабар беришича, Роналду тиззаости пайини шикастлаб олган. Дастлабки маълумотларга кўра, агар бу оддий чўзилиш бўлса, тикланиш 3-5 кун вақтни олади. Энг ёмон сценарийда — агар мушак узилиши аниқланса, футболчи 2 ҳафта ёки ундан ҳам кўпроқ муддатни ўтказиб юборади.

Ар-Риёд жамоаси кейинги ўйинни 4 март куни сафарда "Ал Васл"га қарши ўтказади. Роналдунинг ушбу баҳсда иштирок этиши ҳозирча номаълум.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг