UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

10 фев 15:03
Янгиликлар

Оғир атлетика

Руслан Нурудинов ва Шарофиддин Амриддинов силтаб кўтариш баҳсларини ҳам якунлади. Ҳамюртларимиз Осиё чемпионатини қандай натижа билан тугатди?

Тошкентда давом этаётган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида -109 кг вазнда силтаб кўтариш беллашувлари якунланди.

Унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили - Руслан Нурудинов ва Шарофиддин Амриддинов иштирок этди.

Силтаб кўтариш натижаларга кўра, Нурудинов 207 кг тош кўтариб, олтин медални қўлга киритди. 205 кг натижа қайд этган Амриддинов эса иккинчи бўлди.

Руслан Нурудинов икки кураш якунига кўра ҳам тенгсиз бўлди. Унинг умумий кўрсаткичи 382 кгни ташкил этди. Амриддиновда эса бу кўрсаткич 381 кгни қайд этди.

Аввалроқ, Амриддинов даст кўтариш баҳсларида олтин, Нурудинов эса кумуш медални қўлга киритган эди.

Шу тариқа, Руслан Нурудинов Осиё чемпионатини 2 та олтин ва 1 та кумуш, Шарофиддин Амриддинов эса 1 та олтин ҳамда 2 та кумуш медаль билан якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг