UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0

24 май 09:14
Янгиликлар

Шахмат

Рустам Қосимжонов асосий рақибларидан бирини мағлуб этди

Пойтахтимиздаги халқаро шахмат академиясида Жаҳон кубоги учун Марказий Осиё саралаш мусобақаси давом этмоқда.

Кеча куннинг иккинчи ярмида мусобақанинг учинчи  тур учрашувлари ўтказилди. Турнирда биринчи рақам остида сараланган Рустам Қосимжонов ушбу турда муҳим ғалабаларидан бирини қўлга киритди. 17-жаҳон чемпиони оқ доналарда қозоғистонлик халқаро гроссмейстер Пётр Костенкони таслим этди ва очколарини 2,5тага етказиб олди. 

Қозоғистонлик яна бир халқаро гроссмейстер Ринат Жумабоев кетма-кет учинчи ғалабасига эришди ва турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб олди. Жумабоев ўзи сингари мағлубиятсиз одимлаётган ватандоши Муртаз Кажгалеевдан устун келди. 

Ҳамюртларимиз Тоҳир Воҳидов ва Нодирбек Ёқуббоев баҳсида дуранг қайд этилди. Ёш халқаро гроссмейстеримиз Жаҳонгир Воҳидов қора доналарда ўйнашига қарамай, тожикистонлик Муҳаммад Хусанхўжаевни енгди. Тажрибали гроссмейстеримиз Марат Жумаев Элбек Жумановга ютқазиб қўйди. Яна бир ёш гроссмейтеримиз Жавоҳир Синдаров қора доналарда афғонистонлик Сафи Аҳмадни мағлубиятга учратди. 

Бугун 4-турда Рустам Қосимжонов қора доналарда Нодирбек Ёқуббоев билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. Пешқадам Ринат Жумабоев ҳамюртимиз Ортиқ Ниғматовга қарши қорада доналарда ҳаракат қилади. Ёш гроссмейстерларимиз Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов ўртасидаги партия ҳам кўпчиликнинг диққат эътиборида бўлади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг