UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

20 июн 16:51
Янгиликлар

Шахмат

Рустам Қосимжонов Евро-Осиё турнирида 12-ўринни эгаллади

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида шахмат бўйича Евро-Осиё турнири якунланди. Икки кунлик нуфузли мусобақа блиц йўналиши бўйича ўтказилди.

Унда жами 104 нафар спортчи иштирок этди. Уларнинг 62 нафари гроссмейтерлардир. Йигирма икки партиядан иборат турнирда юртимизнинг  кўзга кўринган вакиллари ҳам иштирок этишди.

Улар орасида Рустам Қосимжонов, Жаҳонгир Воҳидов, Тоҳир Воҳидов каби етакчи спортчиларимизни таъкидлаш ўринли. Швейцарча тизимда ўтказилган турнир якунида тожикистонлик Фаррух Аманотов 16 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра бош совринни қўлга киритди.

Эътиборлиси, у дунё рейтингида етакчилар сафида бораётган озарбойжонлик Шахриёр Мамадиёровни икки бор мағлуб этди. Шунча очко жамғарган россиялик гроссмейстер Ян Непомняший эса иккинчи ўринни банд этди. Пешқадамлардан ярим очко ортда қолган грузиялик Баадур Жобава кучли учликка якун ясади.

Вакилларимиз орасида энг яхши натижани 14 очко жамғарган Рустам Қосимжонов қайд этди – 12-ўрин. Бу борада Руслан Пономарёв, Рауф Мамедов, Шахриёр Мамадиёров, Ван Хао, Александр Гиришук каби жаҳоннинг етакчи гроссмейстерлари янада қуйи ўринлардан жой олишди.

Мусобақа ғолибига 30 минг АҚШ доллари, иккинчи ўрин соҳибига эса 20  минг доллар тақдим этилди.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг