UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0

23 май 15:17
Янгиликлар

Шахмат

Рустам Қосимжонов ёш шахматчимизни юта олмади

Пойтахтимиздаги халқаро шахмат академиясида Жаҳон кубоги учун Марказий Осиё саралаш мусобақаси давом этмоқда.

Бугун мусобақа доирасида иккита тур учрашувлари ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. Бундан бир неча дақиқа аввал учинчи тур партиялари якунланди. Мусобақада биринчи рақам остида сараланган Рустам Қосимжонов кутилмаган натижа қайд этди. 

17-жаҳон чемпиони оқ доналарда ўйнашига қарамай, ёш шахматчимиз Ортиқ Ниғматовни мағлуб эта олмади. Учрашувда дуранг натижа қайд этилди. Иккала шахматчи ҳам учинчи тур олдидан 1,5 тадан очкога эга бўлиб туришибди. 

Қосимжоновнинг очко йўқотишидан қозоғистонлик халқаро гроссмейстерлар - Ринат Жумабоев, Пётр Костенко ва Муртаз Кажгалеев унумли фойдаланиб қолди. Уларнинг бари рақибларини мағлубиятга учратиб, очколарини иккитага етказиб олишди. 

Жумабоев яна бир халқаро гроссмейстеримиз Жаҳонгир Воҳидовни, Кажгалеев афғонистонлик Сафи Аҳмадни, Костенко эса юртдоши Ануар Исмагамбетовни таслим этди. Айни дақиқаларда 3-партия ўйналмоқда. Қосимжонов оқ доналарда Пётр Костенкога қарши баҳс олиб боряпти. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
24 май 11:03:25
holis1956
йошлар зурку
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг