29 июл 20:26
Янгиликлар
Токио-2020
Рустам Тўлаганов Олимпиада ҳақида: "Токиода шундай бўлишини 2016 йилда билганман"
Рио Олимпиадаси бронза медали соҳиби, ҳозирда проф боксда фаолият юритаётган Рустам Тўлаганов Токиода юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган чарм қўлқоб усталаримизнинг иштироки ҳақида фикр билдирди.
Тўлгановга кўра, ҳакамлар боксчиларимизга нисбатан адолатсизлик қилишмоқда.
"Ҳа, бундай ҳолатлар ҳали кўп бўлади. Нима ҳам дердик. Мен Токио Оилмпиадасида шундай бўлишини 2016 йилдаёқ билганман",- деди боксчи.
Рустам Тўлаганов Рио Олимпиадасидаги натижа такрорланишига ишонмайди:
"Менимча Риодаги натижа такрорланмайди, бироқ ҳаммаси Аллоҳдан. Токиода кўпи 3-4 та медаль қўлга киритилса керак",-дея фикр билдирмоқда Тўлаганов боксчиларимизнинг мазкур Олимпия Ўйинларидаги иштироки ҳақида.
Эслатиб ўтамиз, Рустам Тўлаганов Рио-2016 Олимпия ўйинларининг ярим финалида россиялик боксчига қарши ажойиб жангида ҳакамларнинг тушунарсиз қарори эвазига мағлуб бўлган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар