UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0

23 апр 09:10
Янгиликлар

Гимнастика

Сабина Ташкенбаева ўзбек спорти тарихида янги саҳифа очди

Хабар бериб ўтганимиздек, бадиий гимнастикачимиз Сабина Ташкенбаева бугун Жаҳон кубоги босқичида кумуш медаль соҳибасига айланди.

Ушбу кумуш медаль Ўзбекистон учун гимнастика бўйича Жаҳон кубоклари тарихидаги биринчиси ҳисобланади. Бадиий гимнастикада шундай анъана бор. Терма жамоанинг биринчи рақамли спортчиси мусобақаларда ўз юрти шарафини ҳимоя қилаётганида унга аста-секин ўринбосар тайёрлаб борилади. 

Ульяна Трофимова мисолида кўрадиган бўлсак, навоийлик спортчи ўз вақтида кўплаб халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этган. Ўша вақтларда Анастасия Сердюкова унга ўринбосар сифатида тайёрлаб келинган эди. Трофимова спортчилик фаолиятини якунлагач, Сердюкова юқори натижаларга эришиши учун маълум вақт талаб этилди. 

Анастасия Осиё ўйинлари, Ислом бирдамлик ўйинларида муваффақиятли иштирок этди. Риода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида қатнашишга ҳам муваффақ бўлди. Ўз навбатида Ўзбекистон гимнастика федерацияси Сердюковага захира сифатида Сабина Ташкенбаевани тайёрлаб борарди. 2017 йилги мавсум якунига етгач, Анастасия Сердюкова профессионал спортчилик фаолиятини якунлади. 

Шундан сўнг мана, Сабина Ташкенбаева катта саҳнага чиқди. У мухлисларини узоқ куттириб қўйгани йўқ ва Жаҳон кубоги баҳсларида кумуш медаль соҳибасига айланди. 

Эътиборлиси, бу Ўзбекистон гимнастикаси тарихида Жаҳон кубокларида қўлга киритилган биринчи кумуш медалдир. Сабинанинг бундай натижалари кўплаб халқаро мутахассисларнинг эътирофига сазовор бўлмоқда. Бунда унинг мураббийлари Лилия Власова ҳамда Насиба Ҳолиқоваларнинг ҳиссаси катта. 

Шунингдек, Ўзбекистон гимнастика федерациясининг ҳам хизматлари таъкидлаб ўтиш лозим. Сабина Ташкенбаеванинг натижаси ўзбек спорти тарихига кирди.

Энди у Осиё ўйинларига тайёргарлик кўради. Ҳозирги кунда Жакартадаги Осиё ўйинларида иштирок этадиган уч нафар бадиий гимнастикачимиздан иккисининг номи аниқ бўлиб улгурган. Улар Сабина Ташкенбаева ва Нуриниссо Усмоновадир. Учинчи иштирокчи ким бўлиши эса айни пайтда гимнастика федерацияси, мутахассис ва мураббийлар томонидан аниқланмоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг