UZ

Сўнгги янгиликлар

16:49Ильгиз Танташев ва унинг жамоаси Ўзбекистонга қайтди 0 16:08Бокс: U19 ёш тоифасидаги қизларимиз Осиё чемпионатида биринчи бўлишди 0 15:30«Сабоқ олдим». Ян Блахович Анкалаевга қарши жангни қабул қилмаганидан афсусда 0 14:53UFC собиқ жангчиси Макгрегор ҳақида: "У ҳаммани енгишини айтиб, беш йил давомида яхтада ичиб юрди" 0 14:26"Тарих уларни руҳлантиради". Тухель — ЖЧ-2026 ярим финалидаги Англия — Аргентина баҳси ҳақида 0 13:58Mangu 4 турнирида ўзбекистонлик ва қирғизистонликлар ўртасида кубок учун жанглар ўтказилади 0 13:45РАСМАН! UFC Нурсултон Рўзибоевнинг кейинги рақиби, жанг санаси ва манзилини эълон қилди (ПОСТЕР) 0 13:34Нурсултон Рўзибоев яна танқидчиларга мурожаат қилди (ФОТО) 0 13:04Магомед Анкалаев: "Гусковни ютаман, кейин эса..." 0 12:38Де ла Фуэнте Дешамнинг сўзларига жавоб қайтарди: "Мағлубиятга учраганда ҳамма баҳона қидиради" 0 12:13Анвар Анваров Венгриядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди (ВИДЕО) 0 11:58Жиу-житсучиларимиз Осиё чемпионатига йўл олишди 0 11:37UFC Анкалаев — Гусков жанги учун расмий постерни тақдим этди (ФОТО) 0 11:11Одилхон Камолов Шоҳжаҳон Эргашев билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:39Зинедин Зидан Дидье Дешам кетганидан кейин Франция терма жамоасини бошқаради — Романо 0

15 июл 15:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

«Сабоқ олдим». Ян Блахович Анкалаевга қарши жангни қабул қилмаганидан афсусда

Полшалик Ян Блахович нима сабабдан промоушеннинг россиялик собиқ чемпиони Магомед Анкалаевга қарши жанг қилиш таклифини қабул қила олмаганини батафсил тушунтирди.

«Жангим билан боғлиқ вазият ва барча ўзгаришларга аниқлик киритмоқчиман. Ҳаммаси қуйидагича бўлган. Менга қўнғироқ қилиб, Анкалаевга қарши жангни бир ҳафта олдинроқ ўтказишни таклиф қилишди. Ўша пайтда бир ҳафта ичида вазн ташлашга улгуришимга ишончим комил эмасди. Шунинг учун: "Ҳа, лекин фақат оралиқ вазнда", деб жавоб бердим. Анкалаев эса оралиқ вазнда жанг қилишни рад этди.

Шундан сўнг машғулотга кетдим. Тахминан уч соатдан кейин мураббийларим билан маслаҳатлашиб, барибир бир ҳафта ичида вазн ташлашга улгуришимиз мумкин, деган қарорга келдик.

Дарҳол UFC билан боғландик. Аммо шу вақт ичида ташкилот алоҳида Богдан Гусковга мурожаат қилиб улгурган экан. У эса дарҳол розилик бериб, шартномани имзолаб бўлганди. Шу боис бу ҳолат мулоқотдаги тушунмовчилик сабаб юзага келди.

Мен ҳамон Сербияда ўтадиган жангимни интиқлик билан кутяпман. Сабоқ олдим. Баъзида қарорни дарҳол қабул қилиш керак экан, ортиқча ўйлаб вақтни бой бермаслик лозим. Энди нима бўлган бўлса, шу», — деб ёзди Блахович ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг