UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0

25 апр 08:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Саиджамшид Жафаров барибир Қозоғистонда жанг қиладиган бўлди. Унинг янги рақиби тасдиқланди

Хабар берганимиздек, 27 апрель куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳридаги "Балуан-Шолак" мажмуасида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" мусобақаси ўтказилади.

Турнирнинг марказий жанги ҳамюртимиз Саиджамшид Жафаров ҳамда қозоғистонлик Олимпиада чемпиони Данияр Елеуссинов ўртасида кечиши лозим эди. Аммо Елеуссинов жангга яқин жароҳат олди ва турнирда иштирок эта олмайдиган бўлди.

Маълум бўлишича, Саиджамшидга эндиликда бошқа бир қозоқ боксчиси - Талгат Шайкен рақиблик қилади. У 2020-2022 йиллар давомида проф боксда 9 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган ва WBC Junior камарини қўлга киритган.

Турнир карди билан танишинг:

Марказий жанг, ўрта вазнда: Саиджамшид Жафаров - Талгат Шайкен (Қозоғистон)

Биринчи оғир вазнда: Бекзад Нурдаулетов (Қозоғистон) - Луис Антонио Техеда (Доминикан)

Иккинчи ўрта вазнда: Али Ахмедов (Қозоғистон) - Карлос Риверо (Венесуэла)

Ўрта вазнда: Абель Мина (Эквадор) - Магомед Мадиев (Россия) 

Биринчи ўрта вазнда: Фарух Тохтасунов (Қозоғистон) - Юрий Осипов (Россия)

Супер оғир вазнда: Сағиндик Тоғамбай (Қозоғистон) - Давлат Болтаев (Туркманистон)

Енгил вазнда: Бекман Сойлибаев (Қирғизистон) - Хархуу Энх-Амар (Мўғулистон) 

Минимал вазнда: Темиртас Жусупов (Қозоғистон) - Анвар Хожиев (Кирғизистон)

Ярим оғир вазнда: Адлан Селмурзаев (Қозоғистон) - Артуш Оганнисян (Арманистон).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг