UZ

Сўнгги янгиликлар

17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0

13 дек 18:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Саидёқуб Қаҳрамоновнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум. Жанг ММА қоидалари асосида ўтказилмайди

16 декабрь тонгида Лас-Вегасда (АҚШ) Karate Combat 43 мусобақаси ўтказилади.

Каратэ қоидалари асосида ўтказиладиган турнирнинг марказий жангида 36 ёшли UFC собиқ жангчиси Энтони Петтис яна бир собиқ UFC вакили Бенсон Ҳендерсон билан жанг қилади.

Аҳамиятлиси, мусобақа доирасида ўзбекистонлик UFC собиқ жангчиси Саидёқуб Қаҳрамонов ҳам жанг қилади. Бу ҳақда Саидёқуб Twitter'даги саҳифаси орқали хабар берди.

"Ишга тайёрман. Жума оқшомида каратэ бўйича дебют жанг бўлади", - деб ёзди Қаҳрамонов.

Ҳозирча ҳамюртимизга ким рақиблик қилиши аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз сўнгги жангини 2023 йилнинг май ойида XMMA 6 турнирида бразилиялик Рафаэль Костага қарши ўтказиб, илк раунддаёқ ғалаба қозонган эди. Қаҳрамонов 2021-2022 йилларда UFC доирасида 3 та жанг ўтказган ва уларнинг 2 тасида ғалаба қозонган, яна бир жангда мағлуб бўлган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг