UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

10 июн 13:40
Янгиликлар

Енгил атлетика

Саккиз карра Олимпиада чемпиони Усэйн Болт жароҳат олди, уни замбилда олиб чиқиб кетишди + ФОТО

Теглар :  Усэйн Болт
Дунёнинг энг тез югурадиган спринтерларидан бири Усэйн Болт футбол хайрия учрашувида жароҳат орттириб олди.

Ямайкалик афсонавий енгил атлетикачи 8 карра Олимпиада, 11 карра жаҳон чемпиони ҳисобланади. Кеча Англия ва жаҳон афсоналари ўртасида футбол бўйича халқаро хайрия ўйини бўлиб ўтганди. Болт жаҳон афсоналари терма жамоаси таркибида марказий ҳимоячи позицияда ўйнади. У таниқли ҳужумчи Жермейн Дефо билан тўқнашувда жароҳат орттириб олди. Шифокорлар Усэйнни майдондан замбил ёрдамида олиб чиқиб кетишган. 

Эслатиб ўтамиз, Болт спортчилик фаолияти давомида 8 та жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлган. Усэйн 100 ва 200 метр спринтерлик масофасида кетма-кет учта Олимпиадада (Пекин-2008, Лондон-2012 ва Рио-де-Жанейро-2016) олтин медалларини қўлга киритган ягона спортчи ҳисобланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг