UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

26 авг 11:41
Янгиликлар

Қизиқарли!

Робот Усэйн Болтнинг рекордини янгилади

"Lightning" номли робот Олимпиада форматидаги Жаҳон гуманоид роботлар ўйинларида 100 метр масофани 9,32 сонияда босиб ўтди.

Бу билан ямайкалик спринтер Усэйн Болтнинг 17 йил аввал ўрнатилган 9,58 сониялик жаҳон рекорди янгиланди. Гуманоид робот, шунингдек, апрель ойида Пекин марафонида ҳам ғолиб чиққан эди.

Хитойнинг смартфон ишлаб чиқарувчи Honor компанияси томонидан ишлаб чиқилган Lightning ўша марафонда эркаклар рекордини ҳам янгилаб, масофани 50 дақиқа 26 сонияда босиб ўтган. Амалдаги рекорд эса (расмий тасдиқланишини кутмоқда) якшанба куни Йомиф Кежелча томонидан 56 дақиқа 51 сония натижа билан қайд этилган. Апрель ойида Lightning’нинг бўйи 169 сантиметр, оёқларининг узунлиги эса 95 сантиметр эди. Бироқ тадқиқотчилар Гуманоидлар ўйинлари олдидан унинг оёқларини яна 10 сантиметрга узайтиришган.

Саралаш босқичида яна бир гуманоид робот — Tiangong Ultra 9,39 сониялик натижа қайд этди. Бу ўтган йилги илк мусобақадаги ғалаба натижаси — 21,50 сониядан анча яхши кўрсаткичдир. Яна бир робот — Shandian эса саралаш пойгасида 9,47 сония натижа билан иккинчи ўринни эгаллади.

Бу йил роботларнинг тезланишида сезиларли яхшиланиш кузатилган бўлса-да, секинлашиш жараёни улар учун муаммо бўлиб қолди. Бир нечта робот тўхташ учун қўйилган қалин матрасга бориб урилди. Tiangong Ultra йўл четидаги ҳудудга чиқиб кетиб, томошабинларни чекинишга мажбур қилди. Lightning эса йиқилиб тушганидан сўнг замбил ёрдамида олиб чиқилди.

Тик турган ҳолда баландликка сакраш баҳсида Пекинда жойлашган X-Humanoid компанияси роботи 2,88 метр баландликни забт этди. Шу тариқа у кубалик Хавьер Сотомайор томонидан 1993 йилда ўрнатилган 2,45 метрлик инсонлар рекордидан ҳам юқори натижа қайд этди.

2026 йилги Жаҳон роботлар конференцияси билан бир вақтда Пекинда ўтказилаётган мазкур мусобақада 1 000 дан ортиқ индивидуал баҳсни ўз ичига олган 51 та йўналиш мавжуд. Улар орасида стол тенниси, футбол, оғир атлетика ва арқон тортиш каби спорт турлари бор.

Бу йил дастурга робот қўллари учун аниқ ҳаракатларни бажариш бўйича янги синовлар ҳам киритилган. Бу робототехника соҳасидаги энг мураккаб муҳандислик масалаларидан бири ҳисобланади, чунки инсон қўлларининг чаққонлиги ва тегиниш орқали сезиш қобилиятини роботларда такрорлаш ниҳоятда мураккаб.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг