UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

01 июл 07:40
Янгиликлар

Тадбирлар

Самарқандда “Ёшлар куни” муносабати билан веломарафон ўтказилди

Президентимиз томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларидаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус илгари сурилган эди.

Ушбу ташаббуслардан иккинчиси бўлган жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда 30 июнь - “Ёшлар куни” муносабати билан Самарқанд шаҳрида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида веломарафон ўтказилди.

Қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилган веломарафонда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган спорт ва соғлом турмуш тарзи тарафдорлари бўлган 3000 нафарга яқин самарқандликлар Регистон кўчаси – Университет хиёбони йўналиши бўйлаб тўрт километрлик масофани босиб ўтишди.

Мусобақа якунига кўра ўсмирлар ўртасида Давлат Акрамов “Энг ёш веломарафончи” сифатида тақдирланган бўлса, қизлардан Мухлиса Сақулова ушбу номинация сазовор бўлди.

Шунингдек, Иззатулло Ҳамрақулов ва Олим Ашуров энг ёши улуғ веломарафончилар сифатида эътироф этилди. Ғалабага бўлган интилиши учун Зуҳриддин Ишназаров ва Гулчеҳра Абдураҳмонова ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг