UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0

25 июн 16:06
Янгиликлар

Футбол

Самарқандлик спортчилар оиласи

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли, айниқса ёш авлод ўртасида оммалаштириш ва кенг тарғиб қилиш борасида самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Спорт билан мунтазам шуғулланиш отадан фарзандлари ва набираларига ўтаётгани, мамлакатимизда кўплаб спортчилар оилаларининг вужудга келишида муҳим омил бўлаётгани эътиборга молик. Бу борада самарқандлик Ҳакимовлар оиласини эътироф этиш мумкин.

Спортга қизиқиш уни Самарқанд жисмоний тарбия техникумига етаклади. Бу масканда таҳсил олиш баробарида Салом Ҳакимов спортнинг гимнастика тури билан мунтазам шуғулланди. Техникумни имтиёзли диплом билан тамомлагач, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтига ўқишга кирди. Кўплаб мусобақаларда қатнашиб, маҳоратини оширди. 

1981 йили С.Ҳакимов иш фаолиятини Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтида ўқитувчиликдан бошлади. Сўнгра катта ўқитувчи лавозимида ишлади. 

1994 йили Салом акани ўзи таълим олган техникумга ишга таклиф қилишди. Бу ерда катта ўқитувчи, гимнастика ва уни ўқитиш кафедраси мудири лавозимларида меҳнат қилди. Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун кўплаб малакали мутахассисларни тайёрлашга муносиб ҳисса қўшди.

Ҳакимовлар оиласини спортчилар оиласи дейиш мумкин. Қизи умумтаълим мактабида бошланғич синфларга дарс беради. Учта  ўғли СамДУнинг жисмоний маданият факультетини тамомлаган. Катта ўғли  Рустам спорт мактабида футбол бўйича мураббий, ўртанчаси  Акмал Самарқанд вилояти ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган БЎСМда мураббий, кенжаси Аброр Самарқанд шаҳридаги 51-умумтаълим мактабида жисмоний тарбия фанидан дарс бериб келаётир. 

Набиралари ҳам бобосининг изидан бориб, спорт турлари билан шуғулланишни бошлашган.

Салом Ҳакимов ўқитувчилик билан бирга Республика “Sport” газетасининг Самарқанд вилояти мухбири сифатида фаолият юритганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Газетада  жисмоний тарбия ва спортга оид вилоят янгиликлари, хабарлар ва таҳлилий мақолалари   мунтазам равишда чоп этилмоқда. Бундан ташқари вилоятда чиқадиган ”Zarafshon”,  “Овози Самарқанд”, “Samarqand” газеталарида ҳам кўплаб мақолалари билан муштарийлар эътиборини тортган.

С.Ҳакимов 2020 йилнинг январь ойидан Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Самарқанд филиалининг “Жисмоний тарбия методикаси” кафедраси ўқитувчиси лавозимида ишлаб келаяпти. Тингловчиларга чуқур билим беришга ҳаракат қилиб келаётир. Ўқув қўлланма, услубий қўлланма ва кўплаб илмий-услубий мақолалар чиқарди. Фаоллиги ва самарали меҳнати эътиборга олиниб, С.Ҳакимов  2020 йили Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. 

Салом акани 63 ёшга тўлгани ҳамда 27 июнь – матубот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан муборакбод этамиз ва машаққатли, лекин шарафли касбида зафарлар тилаб қоламиз.


Маълумот учун:
Салом Каримович Ҳакимов 1958 йил 25 июнда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида туғилган.
 


У.Қосимов
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
Самарқанд филиали “Спорт фанлари” кафедраси доценти

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг