UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

25 ноя 11:39
Янгиликлар

Хоккей

Самира ўғил болалар билан тенгма-тенг хоккей ўйнамоқда ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  ХоккейТошкент
Бугунги кунда пойтахтимизда 5 та болалар хоккей клуби фаолият олиб бормоқда.

Шулардан бири “Тошкент” хоккей клуби. Клуб тўла шаклланиб, иш бошлаганига бир йил бўлди. Жамоа ҳали бирон турнирда иштирок этмаган бўлсада, гуруҳларидаги 40 нафар болалар ҳафтасига 4 маротаба мароқ билан машғулотларга қатнайди.

“Анхор-Локомотив” паркидаги муз саройида шуғулланаётган болалар орасида 9 ёшли Самира Михайликова  ҳам бор. У ўғил болалар билан тенгма-тенг тер тўкмоқда.

Мураббий Сарвар Асқархўжаевнинг айтишига қараганда, болаларда хоккейга бўлган иштиёқ кучли.

Жамоа асосан, 8-13 ёшлилардан иборат. Яқин орада улар ўртасида мусобақалар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Ўшанда “Тошкент” клубининг ёш хоккейчилари нималарга қодир эканликларини намоён эта олишса, ажаб эмас.

Албатта, Самира ҳам тенгдошларидан ортда қолмайди. Бунга ишонамиз.

Ҳозирча эса машғулотлар давом эттирилмоқда.


Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг