UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0

10 ноя 15:23
Янгиликлар

Теннис

Санжар Файзиев Мишреф турнирида ярим финалга чиқди

Қувайтнинг Мишреф шаҳрида соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.

Ушбу “Фьючерс” туркумига кирувчи мусобақада терма жамоамиз аъзоси Санжар Файзиев ҳам ўз маҳоратини намойиш этяпти. Ҳамюртимиз турнирнинг учинчи ракеткаси сифатида ҳаракат қилмоқда.

Бугун Файзиев чорак финал учрашувида турнирнинг олтинчи ракеткаси франциялик Ронан Жонкурга қарши кортга чиқди. Бир соату 15 дақиқа давом этган баҳсда теннисчимиз 6:4, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди у финал чиптаси учун Давид Пересга қарши баҳс олиб боради. Испаниялик бу теннисчи турнирнинг биринчи ракеткаси ҳисобланади. У бугун олтинчи ракетка, япониялик Хироясу Эхарадан устун келди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг