UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0

18 фев 08:09
Янгиликлар

Теннис

Саралашда мағлуб бўлган Истомин омад сабаб асосий тўрга йўл олди

Теглар :  ИстоминРаонич
АҚШнинг Флорида штати Делрей-Бич шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича мукофот жамғармаси 673 655 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақанинг асосий тўр баҳслари бошланди.

Ушбу турнирда ҳамюртимиз Денис Истомин ҳам иштирок этяпти. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси саралаш баҳсларининг 1/2 финалида испаниялик таниқли теннисчи Гильермо Гарсия-Лопесни 7:5, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратганди. 

Аммо Истомин асосий тўрга йўлланма берувчи учрашувда америкалик Ной Рубинга имкониятни бой бериб қўйганди - 4:6, 6:3, 6:7(6). Шунга қарамай, Денис барибир асосий тўрда қатнашадиган бўлди. 

Турнир ташкилотчилари Истоминга LL-Лаки Лузер, яъни бахтли ютқазган теннисчи учун аталган асосий тўр чиптасини тақдим этишди. Денис биринчи даврада мусобақанинг иккинчи сараланган теннисчиси, канадалик Милош Раоничга қарши кортга чиқади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг