UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

04 май 17:44
Янгиликлар

Футбол

Саудия Арабистони ҳазиллашмаяпти — Мессидан кейинги икки мақсад ҳам аниқ

Шайхлар Ла Лигага ўзгача меҳр қўйган кўринади.

Роналду маҳаллий чемпионатда тўп тепяпти. Месси ҳам Саудия Арабистонида, аммо фақат дам олгани борганмиш. 

Саудия Арабистони ҳукумати миллий чемпионатнинг 4 нафар топ-клубида бир нафардан жаҳон даражасидаги юлдуз тўп тепишини истамоқда.

Манбаларнинг хабарига кўра, улар шу йўл билан ички чемпионат даражасини янада кўтариш ва унга бўлган қизиқишни оширишни ният қилишган. Бу лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш учун "Манчестер Сити"нинг собиқ бош директори Гарри Кук ёлланган.

"Ал Насср"да Криштиану Роналду бор. "Ал Ҳилол" ёзда ПСЖ билан шартномаси якунланиши (ва узайтирилмаслиги) кутилаётган Лионель Мессига кўз тиккан.

"Ал Аҳли" "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрични, хорват мадридликлар билан шартномасини 2024 йилгача узайтириш ниятида бўлса ҳам, ўз таркибида кўришни истайди. "Ал Иттиход" эса "қайморқанглилар" форварди Карим Бенземани "нишонга олган". 

Эслатиб ўтамиз, Карим жамоанинг биринчи таклифини рад этиб улгурди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг