UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0

18 мар 09:06
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

“Семурғ” кетма-кет иккинчи мағлубиятини қарши олди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахтимиздаги “Ice City” мажмуасида хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 12-тури якунига етди.

Мамлакат чемпионати якунланиш арафасида ва олдинда жамоаларни плей-офф баҳслари кутиб турибди. Кеча “Тошкент” ва “Семурғ” хоккейчилари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. 

“Семурғ” жамоаси иккинчи бўлимда жуда қулай имкониятга эга бўлди: рақибларидан икки ўйинчи икки дақиқага четлатилди. Аммо “Семурғ” хоккейчилари харчанд уринишмасин, “пойтахт”ликлар дарвозасини ишғол қила олишмади. 

Учинчи бўлимда “Тошкент” жамоаси 3:1 ҳисобида олдинга ўтиб олди. Ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида эса “Семурғ” мураббийлари дарвозабонни ҳам ҳужумчига алмаштирди. Бу тактика ўз мевасини берди. Лекин бу ўзгариш асосий вақтни дуранг билан якунлаш учун камлик қилди: “Тошкент” - “Семурғ” 3:2. 

Ўн иккинчи турдан сўнг 15 очко жамғарган “Хумо” жамоаси 1-ўринни мустаҳкам эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда эса 14 та очкога эга бўлган “Бинокор” боряпти. Кучли учликка 13 очко жамғарган “Тошкент” жамоаси якун ясаган. Сўнгги ўринни 12 очкога эга “Семурғ” банд этган. 

Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг